31.05.2017 16:06 Ўш 4344
6 июн куни Ўш шаҳрига таркибида Ўзбекистон Давлат мусиқа театри артистлари бўлган делегация ташриф буюради
Ушбу делегацияга Ўзбекистон Маданияти вазирлигининг санъат бошқармаси бошлиғи Мурод Йўлдошев етакчилик қилмоқда. Бу маълумотни “Альянс-Пресс” агентлигига Ўшдаги Заҳириддин Бобур номли Давлат академик мусиқа-драма театри директори Набижон Мамажонов берди.
Н.Мамажонов маълум қилишича, Муқимий номли Ўзбекистон Давлат мусиқали театри 7 – 12 июн кунлари Ўш шаҳридаги З.Бобур номли театр саҳнасида, Аравон ва Новқат туманлари, Ўзганд ва Жалолобод шахарлари Маданият уйларида ўзининг “Жайдари келин” деб номланган суперкомедиясини намойиш қилади.
Муқимий театри ижодий жамоаси таркибида, юртимизга Ўзбекистон халқ артистлари Мирзажон Азизов (театр директори) ва Одина Назруллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Боир Ҳолмурзаев ( Бош режиссёр) ва Турғун Бекмурзаев , ҳамда “Ниҳол” мукофоти совриндори Машҳурбек Раимжонов каби талантли саҳна усталари ташриф буюришмоқдалар.
Эслатиб ўтамиз, ўзбек саҳна усталарининг ушбу ташрифи, йил бошида Қирғизистоннинг Заҳириддин Бобур номли театр ижодий жамоасининг Ўзбекистон Республикасининг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларига қилган гастролларига жавобан ясалмоқда.
Бўлим мақолалари
| 24.06.2026 |
|
| 23.06.2026 |
|
| 17.06.2026 |
|
| 13.06.2026 |
Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
|
| 24.05.2026 |
|
| 21.05.2026 |
|
| 20.05.2026 |
|
| 29.04.2026 |
|
| 27.04.2026 |
|
| 20.04.2026 |
ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.
|