18.09.2015 07:04 Ўш вилояти 3373

Янгиариққа видео-назорат камералари ўрнатилади. Бироқ қачон?

Ўш-Бишкек йўлида жойлашган Янгиариқ қишлоғидаги Кулбаев мактабининг ёнига видео-назорат ўрнатилади. Бу ҳақда Қорасув районининг ҳокими Тилекбек Матраимов билдирди.

Унинг айтишича қишлоқ аҳолисининг норозиликларидан сўнг, шу қарорга келинган. Бироқ ҳоким молиявий томонлари ҳал бўлмагани боис, бу иш қачон амалга оширилиши аниқ эмаслигини айтди.

Шунингдек, район ҳокими аҳоли талаб қилган автомобилларнинг тезлигини озайтирувчи “ётоқ полициячи” қўйилмайдиган бўлганини билдирди. Транспорт вазирлиги Ўш-Бишкек йўли катта трасса бўлгани учун, бу ерга “ётоқ полициячи”ни қўйиш жаҳон андозаларига мос келмаслигини маълум қилган.

Эслатиб ўтсак, 9-сентябрда мактабга келаётган 1-синф ўқувчисини машина уриб, аварияга учраган бола халок бўлган эди. Бунинг ортидан қишлоқ яшовчилари йўлни тўсишга чиқиб, Транспорт вазирлигидан мактаб яқинига пийдалар учун светафор, видео назорат, шунингдек автомобилларнинг тезлигини пасайтирувчи тўсиқлар ўрнатиш талабини қўйишган эди. Бу талаблардан бири бажарилиб, ҳозирда ЙНХ ходимлари бу ерда 24 соат навбатчилик қилишмоқда. 
 
Бўлим мақолалари
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023
23.08.2023