07.06.2017 20:36 Ўш 4142
Интиқлик ила кутилган учрашув онлари самимий дўстона илиқ ваъзиятда ўтди

7 июн куни Ўш Давлат академик ўзбек мусиқа-драма театрида Ўзбекистон саҳна усталари билан учрашув бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда ҚР хукуматининг Ўш вилоятидаги кенг ваколатли вакилининг Биринчи ўринбосари Байиш Юсупов, Ўш шахар мэри Айтмамат Кадирбаев, Ўш шахар кенгаши раиси Жапарбек Ормонов, Ўш шахар кенгаши раис ўринбосари Суҳбатилло Мирзаев, Бобур номли театр директори, ҚР хизмат кўрсатган маданият арбоби Набижон Мамажонов, Муқимий номли Ўзбекистон Давлат мусиқали театрининг Халқ артисти Мирзажон Азизов етакчилигидаги ижодий жамоа ва Қирғизистоннинг жанубий пойтахти аҳолиси қатнашдилар.

Ўшликлар интиқиб кутган бу учрашув самимий, дўстона илиқ ваъзиятда ўтди. Барча нутқ ирод этганлар икки қардош халқларнинг дўстлиги узоқ минг йилликлар мобайнида шаклланиб улгурганлиги борасида сўзладилар. Сўз навбатидан сўнг ўзбекистонлик саҳна усталари концерт бердилар. Концерт якунида эса Муқимий номли Ўзбекистон Давлат мусиқали театри ўз репертуаридаги “Жайдари келин” номли суперкомедиясини ўшликларга тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, Муқимий номли Ўзбекистон Давлат мусиқали театри гастроллари 12 июнга қадар давом этади. Бу қисқача давр орасида ўзбек саҳна усталари Ўш вилоятининг Новқат, Аравон, Ўзганд туманларида ва Жалолобод шаҳрида “Жайдари келин” номли суперкомедиясини номойиш этадилар.
Бўлим мақолалари
| 24.06.2026 |
|
| 23.06.2026 |
|
| 17.06.2026 |
|
| 13.06.2026 |
Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
|
| 24.05.2026 |
|
| 21.05.2026 |
|
| 20.05.2026 |
|
| 29.04.2026 |
|
| 27.04.2026 |
|
| 20.04.2026 |
ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.
|