21.09.2015 14:54 Ўш вилояти 2175

Қирғизистондаги ўзбек ижодкорларининг альманахи чоп этилди

Эртага, 22-сентябрь куни Ўш шаҳридаги З.М.Бобур театри биносида “Адабиёт гулшани” альманахининг тақдимот маросими бўлиб ўтади.

Мазкур альманахдан Қирғизистонда яшаб ижод этган, этаётган ўзбек ижодкорларининг бадиий асарлари ўрин олган.
Элликка яқин адабиёт намоёндалари асарларидан ташкил этилган ушбу китоб 800 нусхада чоп этилди.

Альманахга филология фанлари номзоди Саидакбар Махсумхонов бош муҳаррирлик қилган. Муҳаррир ва ғоя эгаси маҳаллий шоир Даврон Ҳотам. Китобнинг чоп этилиши ва тақдимот маросимининг уюштирувчиси педагогика фанлари доценти, Ўш Давлат университетининг ўзбек филологияси кафедрасининг мудири Равшабек Турсунов.

Тақдимот маросими 22-сентябрь соат 10:30 да бошланиб, уюштирувчилар барча хоҳловчиларни кечага таклиф этишади.    
 
Бўлим мақолалари
25.09.2026
18.08.2026
24.06.2026
23.06.2026
17.06.2026
13.06.2026 Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
24.05.2026
21.05.2026
20.05.2026
29.04.2026