29.06.2017 16:38 Ўш 3642

Бобур номли театр жамоасининг янги ижодий ютуқлари

Шу кунларда Бобур номли Ўш Давлат академик ўзбек мусиқа-драма театри ижодий гуруҳлари мамлакатимиз пойтахтида ўтган икки катта аҳамият касб этган театр анжуманларидан "Гран При" ва пул мукофотлари билан қайтдилар


11-15 июн кунлари Бишкекда ўтган Қирғиз халқ оқини Жалил Садиқовнинг 85 йиллигига бағишланган IX Республика театр фестивали якунларига кўра Бобур номли Ўш Давлат академик ўзбек мусиқа-драма театри жамоаси унинг энг олий “Гран При” мукофотига сазовор бўлди.
Театрнинг ижодий гуруҳи пойтахт томошобинларига эътиборига драматург Жалил Садиқовнинг қаламига мансуб бўлган “Бағрикенг Манас”саҳна асари намойиш этди ( режиссер Н. Мамажонов). Бу саҳна асари “Энг яхши спектакл” номинациясида ғолиб топилиб,ижодий гуруҳ 40 минг сом билан тақдирланди. Шунингдек, “Бағрикенг Манас” спектаклининг постоновкачи – режиссери Набижон Мамажонов ва Манас  роли ижрочиси Акбархон Арслонхоновлар марҳум драматург Жалил Садиқовнинг оиласи томонидан муносиб мукофотландилар.


Бишкекда 20-24 июн кунлари ўтказилган Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият арбоби, Чингиз Айтматов номли Халқаро мукофот совриндори Раҳимжон Ўтарбоевга бағишланган фестивал якунлари бўйича  Бобур номли Ўш Давлат академик ўзбек мусиқа-драма театри жамоаси 30 минг сомлик пул мукофотига сазовор бўлди.

Бу анжуман Қирғизистон театр арбоблари ташкилоти ва Қирғизистон Миллий академик театрининг ташаббуслари билан  республикамизда ўтган  Қозоғистон маданияти кунларига бағишланган эди. Театрнинг ижодий гуруҳи пойтахт томошобинларига эътиборига драматург Раҳимжон Ўтарбоевнинг «Кўзгу сири» спектаклини намойиш этди. Фестивал якунида шунингдек, Бобур номли театр артисти, ҚР хизмат кўрсатган маданият арбоби Маҳмуджон Раҳматов эътиборли жюри томонидан «Энг яхши эркак роли» номинациясида ғолиб деб топилиб, 20 минг сом пул мукофоти билан тақдирланди.
 
Бўлим мақолалари
24.06.2026
23.06.2026
17.06.2026
13.06.2026 Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
24.05.2026
21.05.2026
20.05.2026
29.04.2026
27.04.2026
20.04.2026 ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.