05.08.2017 16:47 Ўш 2643

Омонилло Иминов Тошкентга ташвиқот учун ёки авторитетлар билан учрашувга эмас, оилавий ишлари билан борган

Шу кунларда «Фейсбук»даги ижтимоий тармоқда, собиқ Ўш шахар кенгаши раиси ўринбосари Омонилло Иминов Ўзбекистондаги нуфузли кишилардан бири, Ўзбекистон Республикаси Кураш бўйича спорт федерацияси президенти Салимбой Абдувалиевнинг ёнига қайсидир ҚР президентлигига номзодни, сайловларда қўллаб беришни илтимос қилиб борган, деган гаплар тарқатилган

 Бу маълумотлар ёнига  О.Иминовни   Салимбой Абдувалиев билан бирга тушган суратлари жойланган.
Ушбу вақеа бўйича «Альянс-пресс» агентлиги мухбири Омонилло Иминовнинг ишончли кишиси билан учрашиб, унинг Тошкент шаҳрига ташрифининг асл моҳияти борасида қизиқди. Ишончли манбанинг эътирофича, О.Иминов Ўзбекистон пойтахтига куёв фарзандининг таваллуд айёмига борган. Куёви ҳам бой ҳонадон соҳиби бўлгани учун, меҳмонлари ва дўстлари ҳам Ўзбекистонда кўзга кўринган  инсонлардан ташкил топган. Улар орасида жуда кўпчиликка таниқли бўлган Салимбой Абдувалиев ҳам бўлган.
Бироқ, Омонилло Иминов улар билан сиёсат борасида мулоқот қилмаган. У ўзининг оилавий ишлари бўйича ташрифини сиёсатлаштиришга харакат қилган рақибларининг қилмишидан дарғазаб бўлган. Иминовни ҳеч ким бу сафарга жўнатмаган ва у  ҳеч қандай вазифа олмаган. Бу ғаламисона ишларни,  сайловларда у, ундан кўмак кутган номзодларга рад жавобини бергани сабаб амалга оширганликларини айтган. Бундай ножоиз ишни амалга ошириш учун, улар Иминовнинг архивидан Тошкентдаги таваллуд айёми тантаналаридаги фотосуратларни ўғирлаб олганлар.
Эслатиб ўтамиз, Омонилло Иминов сиёсатий даврада салоҳиятга эга шахс. У ўтган сайловларда собиқ  шахар кенгаши раиси Талай Сабиров билан бирга янги тузилган «Мекеним Кыргызстан» партиясини Ўш шахар кенгашига олиб чиққан.
 
Бўлим мақолалари
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023
23.08.2023