09.08.2017 20:10 Бишкек 2291

Мамлакатда «сохтасўровлар» бошланди. Қўнғироқ қилганлар фуқаролар хақидаги барча маълумотларни биладилар

Бишкеклик таниқли журналист Элнура Алканова ўзининг «Фейсбук» даги саҳифасида ғалати қўнғироқ хақида айтиб берган


«Ҳозиргина бир қиз менга мобил телефондан «Республика-Ата Журт» партиясидан қўнғироқ қилмоқдаман деди. У менинг паспорт маълумотларимни ошкор қилиб, сўровнома юргизаётганларини айтди. Ажабланиб сўрадим, менинг шахсий маълумотларимни қайердан олдинглар.  Қиз эса ўтган йилги сайловлардан олинган маълумотлардан фойдаланаётганлигини айтди. МЕН БИОМЕТРИКА МАЪЛУМОТЛАРИМНИ ТОПШИРГАН ЭМАСМАН ВА охирги йиллари САЙЛАГАН ҲАМ ЭМАСМАН. Менинг шахсий маълумотларим ва телефон рақамим буларга қандай тушиб қолган ўзи? Балким бу провокациядир ва бу қиз айтилган партиянинг ҳодими ҳам эмасдир.
Менинг паспорт маълумотларим телефон рақамларим билан бирга фақат Билайн компаниясида бор эди. Ишонаманки, Билайн мен билан ҳамкорликка бориб, менинг маълумотларимни кимга ва нима учун берганлиги айтиб берар. Қатъий ишонаманки, улар мендан ёрдамларини аямаганликлари учун юқоридаги телефон сўзлашувнинг аудиоёзувини ҳуқуқ тартибот органларига ўтказиб бермайман”.
Айтмоқчи, журналистнинг ёзганлари муҳокама қилинаётган бир пайтда “Билайн”нинг менеджери пайдо бўлиб, ушбу ғалати ишни тергов қилиш учун Алкановага у билан алоқага чиқишни таклиф этди. “Альянс-пресс” агентлиги воқеа ривожини кузатиб боради.
 
Бўлим мақолалари
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023
23.08.2023