01.09.2017 15:56 Бишкек 2468

Сооронбай Жээнбеков Бишкекдаги Эски майдонда жамоат билан Қурбон Ҳайит номозини ўқиди

«Альянс-пресс» агентлиги ҚР экс -премьер-министри Сооронбай Жээнбековни Бишкекдаги Эски майдонда жамоат билан Қурбон Ҳайит номозида қатнашиш ниятида экани хақида хабар берган эди

Бугун тонг сахарда у шу ниятини амалга оширди. 


Сооронбай Жээнбеков ўзининг «Фейсбук»даги саҳифасида бу хақида шундай фикрларини қолдирган: «Бугун мен, барча Қирғизистон халқи сингари Қурбон Ҳайит байрамини нишонладим. Шундай улуғ айём кунида, фикр юритсак Оллоҳ Таоло – Буюк Яратгувчимиз вақти-вақти билан устимизга синовларни юбориб, агар уларни шараф билан енгиб ўтсак, бизларни бахт – ажрлар билан сийлар экан. Қирғизистонимиз жуда оғир синовлардан ўтди. Шунинг учун мен эл-юртимизни оғир синов қоронғиликларидан чиқиб, энди ёруғлик томонга тараққиёт ва фаровонлик сари дадил қадамлар ташлашини Яратган Эгамиздан сўраб илтижо қилдим».


Бўлим мақолалари
20.04.2024
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023