31.08.2017 19:31 Ўш 2825

“Ричард III ” спектакли Бобур номли театрда ва Буюк Британия пойтахтида

ҚР мустақиллик куни – 31 август куни Бобур номли Давлат академик ўзбек мусиқа-драма театри саҳнасида жанубий пойтахт театр санъати муҳлислари эътиборига машҳур инглиз драматурги У.Шекспирнинг “Ричард III ” спектакли ҳавола этилди


Ушбу спектакл халқаро лойиҳа асосида ташкил этилган.  Лойиҳа  кураторлари таниқли драматург Султон Раев (Қирғизистон) ва Жозев Сандерсдир (БуюкБритания). Шунингдек бу ажойиб тадбир Қирғизистон ва Буюк Британия ўртасида ўрнатилган дипломатик алоқаларнинг 25 йиллигига армуғон этилган эди.
Мазкур спектаклни Буюк Британиялик талантли режиссер Йўлдош Жўрабоев саҳнага қўйди (унинг асли келиб чиқиши республикамизнинг Ўш вилоятининг Учқўрғон туманидан эди). Спекталдаги бош ролни Қирғизистон Республикасининг хизмат кўрсатган артисти Алимқул Исаков юксак маҳорат билан ўйнади. Қолган барча рўлларда инглиз саҳна усталарининг маҳсус кўригидан ўтган Бобур номли театрнинг ижодий коллективи артистлари ижро этдилар. Иқтидорли, талабчан режиссер Йўлдош Жўрабоевнинг саъй-харакатлари билан спектаклда иштирок этган артистлар ўзларининг профессионал маҳоратини имкон қадар юксалтириб олдилар деса ҳам муболаға бўлмайди. Театр коллективи бу спектакл билан янги яна бир юксак маррани эгаллади. Унинг артистларида янги замонавий Ғарбий Европа театри борасидаги тушунчалари бойиди.

Журналист ва сиёсатшунос Маҳмуджон Қозоқбоевнинг театр рассоми сифатидаги дебютини  ҳам айнан шу лойиҳада амалга оширди. У нафақат инглиз режиссерининг фикрларини саҳна кўринишида акс  эттириб бераолди, балким уни ўзинг дунёқараши билан бойитаолди. Йўлдош Жўрабеков саҳнани доира шаклида турадиган матодан бўлган карнизлар билан безатишни таклиф этди ва улар вақти-вақти билан артистлар томонидан харакатга келиши кераклигини таъкидлади. Қозоқбоев эса карнизлар билан бирга арқонча ва иплардан фойдаланишни таклиф этди. Ваҳоланки, мазкур асарнинг қаҳрамони Глостер-Ричард тожу-тахтни эгаллаш учун турли иғволарни юргизади ва турли бир-биридан чигал фитна-тузоқларни уюштиради. Бунингдек фитна тузоқлари учун «калавасининг учи топилмаган» иплар ва арқонлардан фойдаланиш айни муддао эди. Рассомнинг бу ғояси иш берди. Уддабурон режиссер бу топилдиқдан усталик билан фойдалана олди. Спектакл томом бўлгунга қадар асар қаҳрамонлари бу иплардан ўргимчак инидай инидай тўр тўқишга харакат қиладилар. Улар асосий қаҳрамон Ричарднинг райи бўйича ўзлари тўқиган фитналарининг бир-бир қурбонларига айланадилар.
Ушбу мўжиза спектаклни кўргани Ўш шаҳри ва атрофидан ташқари Буюк Британиядан, Ўзбекистондан меҳмонлар ташриф буюрдилар. Шунингдек Бишкекдан Бобур номли театрига ушбу лойиҳанинг кураторларидан бири таниқли драматург Султон Раев ташриф қилди. Спектаклнинг сўнгида барча келган меҳмонлар, санъат шайдолари, театр жамоаси бир ойдан зиёд тинмай ишлаган, мураббийлик қилган ажойиб инглиз саҳна устаси-режиссёр Йўлдош Жўрабоевга ўз миннатдорчилигини изҳор этдилар. Шунингдек лойиҳа раҳбарларининг хабар қилишича, ушбу спектакл жорий йилнинг октябр ойида Бобур номли театр жамоаси томонидан Буюк Британиянинг пойтахти Лондон шаҳрида намойиш этилади.
 
Бўлим мақолалари
25.04.2024
19.03.2024
15.03.2024
26.02.2024
20.02.2024 Ўзбекистоннинг “Ватандошлар” жамоат жамғармаси Ўшда адабий кеча ўтказди
ЎШ. 20 феврал – Альянс - Пресс. Қирғиз-Ўзбек Университетида Ўзбекистон Республикасининг “Ватандошлар” жамоат жамғармаси фаоллари билан ҳамкорликда “ Бобур – дўстлик куйчиси” деб номланган адабий кеча бўлиб ўтди.
13.02.2024
12.12.2023 Забардаст ёзувчи Чингиз Айтматовнинг 95 йиллиги ва адабиёт куни муносабати билан
ЎШ. 12 декабр – Альянс-Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида буюк ёзувчи Чингиз Айтматовнинг "Тоғлар қулаганда" роман асосида саҳналаштирилган "Мангу қайлиқ" мусиқали драмаси намойиш этилди.
16.10.2023
22.09.2023
21.09.2023 Қўқон шаҳрида Иккинчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўз ишини бошлади
ҚЎҚОН. 21 сентябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикасининг Қўқон шаҳрида Иккинчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўз ишини бошлади. Фестивалга уйғун ҳолда Риштон туманида Халқаро кулолчилик форуми ҳам бўлиб ўтади.