07.11.2017 10:20 Бишкек 542

Бишкеклик журналистлар Г.Павлюк қабрига гулчамбарлар қўйдилар

Қирғизистонда нишонланадиган – 7 ноябр Ахборот ва босма сўз кунини нишонлаш арафасида ЖТРК, ЭлТР, «Пирамида» телеканаллари раҳбарлари ва ҚР Президенти Аппарати бошлиғи Алмаз Усенов журналист Геннадий Павлюкка ўрнатилган ёдгорликка гуллар келтирдилар

Геннадий Павлюк Бакиев режимига муҳолиф бўлган 2009 йилда Олмаота меҳмонхоналарининг бирининг ёнида ўлик ҳолда топилган. Истеъфодаги милиция генерали Мелис Турганбаев «Альянс-пресс» агентлигига маълум қилишича, Павлюк Бакиевнинг одамлари томонидан ўғирланиб кетган.
«Улар Геннадийни қийнаганлар. У ўзи қамалиб турган меҳмонхона деразасидан пастга ташланган. Журналист шундай қилиб, қутилиб қоламан деб ўйлаган. Бироқ анчайин баландлик туфайли у ҳалок бўлган. Мен бу ишни ўзим тергов қилганим учун, воқеанинг барча тафсилотларидан хабардорман»,- дейди Турганбаев. Унинг фикрича, Павлюк эркин сўз учун Бакиев режими қурбонига айланган.
 
Бўлим мақолалари
25.12.2018
28.11.2018
15.11.2018
14.11.2018
13.11.2018
03.11.2018
02.11.2018
01.11.2018
30.10.2018
22.10.2018