12.11.2017 09:31 Бишкек 1986

Давлат маҳкамалари архивларини рақамлаштириш бўйича иш бошланади

Яқин ойлар оралиғида ҚР қатор давлат маҳкамаларининг архив иш ҳужжатларини қоғоздан рақамли форматга ўтказилиши туфайли, аҳолига маълумот етказиш анчайин енгиллашади

Бу иш-чоралар «Таза коом» лойиҳасига монанд олиб борилмоқда. Ушбу ҳужжатларни электрон форматга ўтказиш ишларини  Бишкек шаҳридаги «БМЗ» ОАЖ қарашли завод (собиқ Ленин номли завод) иморатларининг бирида амалга оширилиши тавсия қилинган. Бу хақда ҚР Бош вазири Сапар Исаков раислигидаги мажлисда ахборот берилди. Бу чоралар дам олиш кунларисиз, 24 соатли кўп сменали иш жараёни орқали амалга оширилиши зараур. Чунки электрон форматга ўтказилиши зарур бўлган ҳужжатлар жуда кўп. Фақатгига ЗАГС архивларининг ўзи 11,5 миллион ҳужжатдан иборатдир. Бу тадбирга соғлиғи туфайли имкониятлари чегараланган шахслар кўплаб жалб этилади. Умумий ҳисобда бу йўналиш бўйича 200 ҳодим иш билан банд бўлади.
 
Бўлим мақолалари
20.04.2024
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023