14.11.2017 18:50 Ўш 3029
Бугун, 14 ноябр куни Т. Садиков номли Ўш вилоят тасвирий санъат музейида “Қирғизистон - Ўзбекистон” деб номланган халқаро кўргазма очилди

Унда ҚР Ҳукуматининг Ўш вилояти бўйича Ваколатли вакили ўринбосари Аҳмаджон Маҳаммадов, Ўш шахар мэрияси вакиллари, ҚРнинг маданият арбоблари – рассомлар, санъатшунослар, олийгоҳ ва мактаблар ўқитувчилари, ҳамда Г.Айтиев номидаги Ўш шахар болалар бадиий мактаби тарбияланувчилари қатнашдилар.

С.Чуйков номидаги рассомлар билим юрти битирувчилари Мамарайимов Кубаничбек, Маткаримов Шавкатбек, Матисаков Шаробидин, Мирзаев Арстанбек ушбу кўргазманинг муаллифларидир. Кўп йиллик танаффусдан кейинги уларнинг ижодий учрашуви натижаси , Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг қадимий шахарлари: Ўш, Буҳоро, Самарқанд, Тошкент манзаралари акс этган полотнолар билан бойиди. Кўргазмада тасвирий санъат иштиёқмандлари кўпчилик рассомларнинг севимли сюжетлари бўлмиш, ўрта асрларда юксалган Марказий Осиё меъморчилик дурдоналарининг, ёрқин шарқона колорит, шахарларнинг нозик график профиллари акс этган асарларидан баҳраманд бўлдилар.

Кўргазмага ташриф буюрган кишилар ўз қувончларини яшира олмадилар. Улар ҳам гўзаллик оламига ошино бўлдилар ҳам икки давлат орасида сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалар барча жабҳаларда қайта тикланаётганидан мамнун бўлдилар.
Бўлим мақолалари
| 24.06.2026 |
|
| 23.06.2026 |
|
| 17.06.2026 |
|
| 13.06.2026 |
Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
|
| 24.05.2026 |
|
| 21.05.2026 |
|
| 20.05.2026 |
|
| 29.04.2026 |
|
| 27.04.2026 |
|
| 20.04.2026 |
ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.
|