25.11.2017 18:01 3485

Бобур театрининг салкам юбилей сезони

25 ноябр куни салкам юз йиллик Ўш Бобур номли Давлат академик ўзбек мусиқа-драма театрида 99 сезон очилиши маросими бўлиб ўтди


Унда жамоат арбоблари, Ўш шаҳри ва унинг атрофи аҳолиси,  умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари, ҳамда ОАВ вакиллари ва ҳорижий меҳмонлар қатнашдилар. Маросимдан кейин театр санъати шайдолари учун ўзбек классик адиби Примқул Қодировнинг тарихий романи асосида саҳналаштирилган «Бобур» номли спектакл намойиш этилди.
Шу куннинг ўзида юқори синф ўқувчилари эътиборига «Она юраги» деб номланган драматик асар ҳавола этилди.  Ўспирин ёшлар диққатига замона зайли билан Сурия муҳолифатчи жангарилари сафига бориб қолган йигитнинг муштипар онасининг туғёнли оғриқлари ифода этгувчи спектакл намойиш этилди.
Шунингдек, 27 ноябрда Бобур номли ДАЎМДТ саҳнасида буюк инглиз драматурги Шекспирнинг  асари асосидаги «Ричард III» спектакли қўйилади.
28 ноябрда эса қирғиз халқ оқини Ж. Садиковнинг асари асосида саҳналаштирилган «Манас» спектакли намойиши бўлиб ўтади.
 
Бўлим мақолалари
24.06.2026
23.06.2026
17.06.2026
13.06.2026 Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
24.05.2026
21.05.2026
20.05.2026
29.04.2026
27.04.2026
20.04.2026 ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.