01.12.2017 19:45 Ўш 2730

Маданият вазири Бобур номли театр жамоаси билан учрашди

1 декабрда ҚР маданият вазири Султан Жумагулов Бобур номли Ўш Давлат академик ўзбек мусиқа – драма театрининг ижодий жамоаси билан учрашди

Учрашув чоғида С. Жумагулов Давлат кўп миллатли Қирғизистоннинг барча халқларининг маданиятини сақлаш ва ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини эътироф этди. Бобур номли театр мамлакатимизда ўзига ҳос ижодий йўналишдаги энг қадимги маданият муассасаларидан бири сифатида  танилгандир.
«Мен сизларнинг ижодий коллективингиз билан ижодий жараён пайтида яқинроқ танишмоқчи эдим. Бироқ менинг Жанубий пойтахтга қилган бир кунлик сафарим менга бундай имкониятни бермаётир. Бироқ яқин келажакда бизларда шундай имконият пайдо бўлади, деган умиддаман»,-деди маданият вазири.
У ўзининг сафар – иш графигининг тиғизлигига қарамай, театр артистларининг қизиқтирган саволларига баҳоли қудрат жавоб берди.
 
Бўлим мақолалари
24.06.2026
23.06.2026
17.06.2026
13.06.2026 Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
24.05.2026
21.05.2026
20.05.2026
29.04.2026
27.04.2026
20.04.2026 ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.