04.12.2017 16:33 Ўш 2971
Бугун, 4 декабрда қирғиз халқ достони “Манас” айтувчиларнинг танлови якунланди. Бу тадбир илгари “Альянс-пресс” агентлиги хабар бергандай, манасчи Ўрўзбек ўғли Сағимбойнинг таваллудининг 150 йиллигига бағишланган эди

Қирғизистоннинг барча ҳудудларидан келган манасчилар Сулаймонтоғ остидаги 3 қаватли кўтарма бўз уйда ушбу достондан парчаларни 3 кеча-ю, 3 кундуз айтиб чиқдилар. “Манас” айтувчилар орасида улуғ, ўрта ёшдаги кишилар билан ҳатто мактаб ўқувчилари ҳам бор эди. Танловнинг якуний тадбирида Ўш шаҳар мэри Айтмамат Кадирбаев иштирок этди. У барча таҳсинга лойиқ манасчиларга шахар маъмуриятининг совғаларини топширди. Шунингдек, Бобур номли Ўш Давлат академик ўзбек мусиқа – драма театрининг артистлари ўз репертуарларидаги “Манас” спектаклидан кўринишни тадбир иштирокчилари диққатига ҳавола қилдилар.
Бўлим мақолалари
| 25.09.2026 |
|
| 18.08.2026 |
|
| 24.06.2026 |
|
| 23.06.2026 |
|
| 17.06.2026 |
|
| 13.06.2026 |
Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
|
| 24.05.2026 |
|
| 21.05.2026 |
|
| 20.05.2026 |
|
| 29.04.2026 |
|