12.12.2017 17:15 Бишкек 2069

Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин ҳам чиқади

Бугун 12 декабрда мамлакат ОАВларида 159 ёлғон Авғон уруши ветеранларининг тизмаси ошкораланди

Сооронбай Жээнбеков президент сифатидаги биринчи аппарат мажлисида мамлакатимиз сўнгги йилларда коррупцияга қарши қаттиқ кураш олиб борилаётганини ва бу жамиятни коррупцион ҳодисалардан тозалаш учун барча шароит яратилгани таъкидлади .Келгусида коррупция билан муросасиз кураш бошланиши хақида С.Жээнбеков президентлик сайловлари билан боғлиқ тв даги дебатлар пайтида ҳам айтган. Бугунги кунга келиб, унинг айтганлари хақиқатдан амалга ошаётганлигига гувоҳ бўлаётирмиз.  Кеча мамлакат ОАВларида 159 ёлғон авғон уруши ветеранларининг тизмасини  ошкоралангани юқоридаги фикрларимизга исбот бўлиши мумкин.
Булар Сооронбай Жээнбеков томонидан 2016 йил декабрда, у Бош вазир бўлганида ташкил этилган идоралараро комиссия томонидан ўтказилган текшириш натижаларидир.
Ушбу комиссия Россия Мудофа Вазирлиги ва ФСБ Чегара Хизмати архивлари орқали республикамизда давлат субсидияларини олган 37 нафар фуқаромиз Авғонистондаги ҳарбий амалиётларда этмаганлигини аниқлаган. Уларнинг баъзилари зобитлар, офицерлар ва генераллар!
Мисолан, генерал-майор Рисбек Мирзаматов 1983-1985 йилларда Туркманистоннинг Лолтан шаҳрида хизмат қилган, бироқ у ўзининг хизмат биографиясига 1984-1985 йилларда Авғонистонда хизмат ўтаганман деб ёзган.
Комиссия талабига биноан Туркманистон мудофа вазирлигининг жавобига кўра, 1983 йилдан 1986 йилгача Рисбек Мирзаматов хизмат қилган ҳарбий қисм Авғонистонда жанглар ва операцияларда иштирок этмаган. 2004 йилда Ўш шаҳрининг ҳарбий комиссари бўлиб хизмат ўтаган пайтида, ўзига ўзи  ҳарбий амалиёт ветерани гувоҳномасини ёзган.
Ички ишлар вазирлигининг 83 милиционерида Авғонистондаги ҳарбий амалиётларда иштирок этганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар йўқлиги аниқланган. Улардаги сохта ҳужжатлар бўйича Авғонистонда «полк ўғли»лари ҳам хизмат ўтаган гўё. Хусусан ҳозирда 44 ёшни қарши олган милиция прапоршиги Марат Аманкулов 1989 йил – Авғонистондан Совет қўшинлари олиб чиқилаётган пайтда 15 ёшда бўлган. 40 ёшдаги милиция старшинаси Дамир Сарбаев эса у пайтда 12 ёшли норасида гўдак бўлганини қандай тушунса бўлади.
Комиссия битимига кўра 159 кишиларнинг барчаси ноқонуний равишда пул нафақалари ва пенсияларига қўшимча хақлар олиб турганлар. Уларнинг ҳар бирига ҳукумат ой сайин 6 минг сомдан тўлаб турган. Уларнинг барчасига мамлакат хазинасидан ойига 954 минг сом тўланган. Бир йилда эса бу сумма 11,5 миллионни ташкил этади. 2010 йилдан ўртача ҳисоб билан 7 йил ичида энг камида бундай ёлғон байналминалчилар мамлакатимизга 80 миллион сомдан зиёд зиён келтирганлар.
Комиссия ушбу 
Бўлим мақолалари
20.04.2024
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023