13.12.2017 13:33 Бишкек 1847

СДПК съездга боради, «Медиа-Форум» биносида қайта қурилиш

“Альянс-Пресс” агентлигига Социал-демократлар партиясидаги манбаларидан маълум бўлишича, СДПКнинг навбатдаги съезди 2018 йилнинг январ ойида бўлади

Партия съездида Алмазбек Атамбаев қатнашади. У ўз аризасига мувофиқ президентлик даври мобайнида вақтинча Социал-демократлар партиясидаги аъзолигини тўхтатиб турган эди. Энди эса у яна шу партиянинг тўлақонли аъзоси. Партиявий хаётдан ташқари қайта қуриш ишлари СДПКнинг Бош штаби жойлашган Бишкекдаги «Медиа-Форум» биносида ҳам авжида. 10 қаватли бинонинг остки 2 қаватининг кўтариб турган деворлардан ташқари тўсма деворлари олиб ташланди. Бу икки қават замонавий бизнес-марказлар андозаларида қайта намоён бўлади. Шу бинонинг эгаси бўлган Атамбаев учун эса алоҳида кириш қисми қад кўтарилиши борасида таклифлар бор.
 
Бўлим мақолалари
20.04.2024
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023