16.12.2017 17:40 Ўш 2515

«Ўш садоси» газетасининг 85 йиллик тантанаси

Бугун, 16 декабр куни Бобур номли Ўш Давлат академик узбек мусиқа-драма театри биносида «Ўш садоси» газетасининг 85 йиллик юбилейи нишонланди


Тантанада ҚР Маданият вазирлиги, Ўш вилоят давлат маъмурияти, Ўш шахар мэрияси вакиллари, Ўзбекистон Республикасидан келган меҳмон ОАВ муҳаррирлари, ҳамда сиёсий партия, жамоатчилик ташкилотлари ва жанубий ҳудуд ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Ташриф буюрганлар «Ўш садоси» газетаси жамоасини шонли тантана билан муборакбод этдилар ва ўзлари келтирган қимматли совға-саломларини топширдилар. Қирғизистон Республикаси Маданият вазири Токтогул Жумалиевнинг тавсияси билан «Ўш садоси» газетаси Бош муҳаррири Соҳибахон Шокировага ва унинг ўринбосари А.Бобоевга «Қирғизистон Маданияти аълочиси» унвони топширилди.
«Альянс-Пресс» агентлиги «Ўш садоси» газетаси жамоасини юбилей билан ва унинг раҳбариятини давлат мукофотлари билан муборакбод этади.
Эслатиб ўтамиз, Соҳибахон Шокирова бир йилдан зиёдроқ, «Альянс-Пресс» ахборот агентлигининг интернет сайти Бош муҳаррири сифатида ишлаб келган эди. 
 
Бўлим мақолалари
20.04.2024
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023