20.12.2017 11:40 Ўш 2961
Бугун, 20 декабрда Ўш шаҳрининг жанубий-шарқий мавзеида машҳур қирғиз актери ва рассоми Суймонқул Чўқморовнинг отли ҳайкали қўйилиши керак бўлган жойга белги тош қўйиш маросими бўлиб ўтди

«Жамила», «Дерсу Узала», «Еттинчи ўқ» номли ва бошқа кўп бош рўлларни қойил-мақом ўйнаган буюк артистга ўрнатилажак жойдаги тантанали маросимда Ўш шаҳри вице-мэри Замирбек Асанов етакчилигидаги шахар раҳбарияти аъзолари, маданият арбоблари бўлмиш, артистлар, рассомлар, мусиқачи – машшоқлар, ёзувчи-шоирлар, олимлар, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари ва олийгоҳлар талабалари иштирок этди. Шунингдек ушбу тадбирга пойтахт шахар Бишкекдан Суймонқул Чўқморовнинг акаси Суярқул Чўқморов ва актер эсталигининг муаллифи ҳайкалтарош Садир Макеевлар келишди. Барча сўзга чиққан нотиқлар буюк актер ва рассом исмини чуқур эҳтиром ила ёдга олдилар.

«Альянс-Пресс» агентлигига интервью берган Суярқул Чўқморов инисини «Еттинчи ўқ» фильмидаги Мақсудов рўлини қандай олганлигини айтиб берди. Ваҳоланки бу фильмдаги бош рўлни ўйнайман деган мана-ман деган ўзбекистонлик актерлар борлиги кўпчиликка сир эмасди. Бироқ фильмнинг бош режиссери Алик Ҳамроевнинг қаътиийлиги ва шахсан Шароф Рашидовнинг тавсияси ўлароқ бу рўл қирғиз артисти Чўқморовга насиб этган. Ҳаммамиз кейин гувоҳи бўлганимиз каби Суймонқул Чўқморов Мақсудов рўлини жуда зўр маҳорат ила ижро этганди.
Бўлим мақолалари
| 24.06.2026 |
|
| 23.06.2026 |
|
| 17.06.2026 |
|
| 13.06.2026 |
Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
|
| 24.05.2026 |
|
| 21.05.2026 |
|
| 20.05.2026 |
|
| 29.04.2026 |
|
| 27.04.2026 |
|
| 20.04.2026 |
ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.
|