21.12.2017 10:07 Бишкек 1971

Ахборот киосклари ёрдамида 46 минг кишига вилоят марказларига бормаслик имконияти берилди

20 декабр куни Бош вазир Сапар Исаков раислигида «Таза коом» лойиҳаси кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Улар мавжуд лойиҳаларнинг амалга оширилишини кўриб чиқдилар ва янги истиқболларни аниқлаб олдилар. Кенгашда сўзга чиққан Сапар Исаков, 10 октябрдан бошлаб почта марказларида жойлашган 430 та аҳоли пунктларида ахборот-киосклар ўрнатилиб, уларнинг ёрдамида фуқаролар давлат хизматларини электрон шакл олиш имкониятига эга бўлганлигини эътироф этди. Ушбу киосклардан фуқароларимиз  46000 марта фойдаланганлар.
“Илгари бу маълумотларни олиш учун фуқаролар туман марказига боришлари керак эди. “Тоза коом” лойиҳаси эса уларни шундай 46 минг маротаба марказга бориб-келишга кетадиган сарф-харажатларини тежашга имкон берди. Бундоқ фикрлаб кўрилса, лойиҳа янада кўп фойда келтирган бўлиши мумкин. Барча аёнки, биргина справкани олиш учун фуқароларимиз марказга бир неча марта қатнашга мажбур эди”,- деди Бош вазир.
 
Бўлим мақолалари
20.04.2024
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023