13.01.2018 13:41 Бишкек 607

Жорий йилда Қирғизистонда барча автотранспортлар қайта рўйхатдан ўтади

Давлат рўйхатга олиш хизматида ҚҲ қарори лойиҳаси тайёрланмоқда, унга кўра 2018 йилда мамлакатда автомобилларни қайта рўйхатдан ўтказиш режалаштирилмоқда, дея хабар беради «Альянс-Пресс» агентлигига ушбу маҳкама мутасадилари

Агар ҳукумат ДРХнинг тавсияларини қабул қилса, имтиёзли шартларда (одатдагидан 3-4 баравар паст нарҳда) барча турдаги транспорт воситаларига, шу жумладан трактор ва комбайнларча қайта рўйхатдан ўтказилади.
Агар автомобил эгалари тўловдан бўйин товласалар, уларга катта жарима солиниши мумкин. Ҳозирги вақтда Қирғизистонда 1 миллион 200 мингда автомобил рўйхатдан ўтган. Бироқ   хақиқий ҳисоб юргизилгандан сўнг ДРХ чамаси бўйича, ишламай қолган ва эскилиги учун яроқсиз ҳолга келган автомашиналар аниқланиб, транспорт воситалар сони кескин камайиб кетиши мумкин. Қайта рўйхатга олиш «Ақлли шахар» лойиҳасини ишга туширилиши билан боғлиқ.
Ахир автомобилларни қайта рўйхатга ўтказмай туриб, кузатув камералари томонидан қайд этилган қоидабузарлардан  жарима ундиришнинг иложи бўлмайди. Айни пайтда, Қирғизистонда кўплаб автомобиллар ишонч қоғозлари орқали бир неча маротаба сотилиб кетганлиги сабаб, уларнинг хақиқий эгаларини аниқлаш жуда ҳам қийин.
 
Бўлим мақолалари
15.11.2018
14.11.2018
13.11.2018
03.11.2018
02.11.2018
01.11.2018
30.10.2018
22.10.2018
17.10.2018
08.10.2018