25.01.2018 16:01 Бишкек 2564

Чимкент-Самара трассасида текширувчилар Қирғизистондан келаётган микроавтобусни тўхтатдилар

Бу сафар 17 қирғизистонликни Бишкекдан Москва олиб кетаётган «Мерседес-Бенц» микроавтобуснинг ҳайдовчисининг омади юришмади

«Альянс-Пресс» Агентлигига Қирғизистон ТИВ хабар қилганидек, яқинда 52 Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлган Чимкент-Самара трассасидаги фожеадан сўнг Қозоғистон Республикаси ҳукумати  ўз ҳудудидаги ассосий автомагистралларида «Автобус» деб номланган рейдларни мунтазам равишда ўтказиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган. 24 январ куни ушбу микроавтобус айнан ўша уюштирилган рейдга дуч  келган.
Текширувчилар унда бир талай қоидалар бузулганини аниқлашган. Ҳусусан микроавтобусда  ўриндиқларга нисбатан кўп йўловчилар бўлгани, машинанинг олд  ойнаси ёрилгани ва унинг иситиш тизими ишламаётгани текширув бўйича ҳужжатларда қайд этилган. Ҳайдовчига маъмурий жарима солиниб, унинг транспорт воситаси «камчиликларни бартараф этилгунига қадар» маҳсус турар жойга элтилган.
 
Бўлим мақолалари
18.06.2025
12.06.2025 Самарқанддаги “Сиёб” бозори ҳодимлари Касаба уюшмалари харакатининг 120 йиллигини нишонладилар
САМАРҚАНД. 12 июн – Альянс-Пресс. Самарқанддаги энг қадимий “Сиёб” бозори ҳодимлари Ўзбекистоннинг касаба уюшмалари харакатининг 120 йиллигини нишонладилар.
15.04.2025
28.03.2025
20.01.2025
23.11.2024
18.09.2024
05.09.2024
31.07.2024
16.07.2024