12.10.2015 20:29 Ўш 3968

Заҳириддин Бобур номли театрида Жанубий пойтахтнинг кунига бағишланган моҳир драматург Султон Раевнинг “Барсбек” спектакли намойиш этилади

Ўш шахар Заҳириддин Бобур номли ўзбек академик драма театрида Жанубий пойтахтнинг кунига бағишланган моҳир драматург Султон Раевнинг “Барсбек” спектакли намойиш этилади. Бу спектакль қарийиб 2 ҳафта мобайнида театр саҳнасида қўйилади. Шунингдек, янги мелодий йил арафасида театрнинг бутун ижодий жамоаси қатнашадиган Р. Киплингнинг “Маугли” асари Эркин Бойназаровнинг эркин иницировкаси остида  саҳнага олиб чиқишга тайёргарлик кўрилмоқда. “Маугли” асари машҳур болалар ёзувчисининг 150 йиллиги олдидан саҳнага қўйилмоқда.  Бу хақда “Альянс-Пресс” агентлигига театр директори Набижон Мамажонов хабар берди. Унинг сўзига қараганда: “Бу спектакл ўқувчиларнинг қишки татили даврида қўйилиб, болалар учун театр жамоасининг муносиб совғаси бўлажак”.
Бўлим мақолалари
24.06.2026
23.06.2026
17.06.2026
13.06.2026 Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
24.05.2026
21.05.2026
20.05.2026
29.04.2026
27.04.2026
20.04.2026 ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.