21.02.2018 14:33 Ўш вилояти 2727

Буюк қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг ҳотирасига

Шу кунларда Бобур номли Ўш Давлат академик ўзбек мусиқа-драма театрининг ижодий жамоаси Буюк қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг ҳотирасига бағишлаб унинг асарларидан бирини саҳналаштирмоқда

Ушбу театр саҳнасида ёзувчининг «Қирғоқ бўйлаб чопаётган олапар» номли повести бўйича репетициялар ва саҳна безаги ишлари жаддал равишда кетмоқда.  Спектаклнинг режиссери Тожиддин Исроилов бўлиб, 10 йил муқаддам у ушбу асарнинг видеофильмини Ўзбекистоннинг марказий телевиденияси учун ҳам тайёрлаган. Гарчи Т.Исроилов узоқ йиллар давомида Тошкентда режиссерлик қилгани билан, унинг асл келиб чиқиши Ўшдандир. Спектаклнинг декорацияларининг муаллифи  театрнинг Бош рассоми Раҳимжон Ахмедов. Саҳнада бош ролни таниқли артист Маҳмуджон Раҳматов ўйнайди. Таҳминларга кўра ушбу спектакл март ойининг ўрталарида муҳлислар эътиборига ҳавола этилади.
 
Бўлим мақолалари
24.06.2026
23.06.2026
17.06.2026
13.06.2026 Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
24.05.2026
21.05.2026
20.05.2026
29.04.2026
27.04.2026
20.04.2026 ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.