05.03.2018 17:45 Ўш 2571

Буюк қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг ҳотирасига

5 март куни Бобур номли Ўш Давлат академик ўзбек мусиқа-драма театрининг ижодий жамоаси Буюк қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг ҳотирасига бағишлаб, «Соҳил бўйлаб чопаётган олапар» номли спектаклини намойиш этди

Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигига бағишланган ушбу асарни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби, режиссер Тожиддин Исроилов саҳналаштирди. Спектаклнинг декорацияларининг муаллифи  театрнинг Бош рассоми Раҳимжон Ахмаджонов. Саҳнада бош ролни Қирғизистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби, артист Маҳмуджон Раҳматов ва иқтидорли артистлар Ойбек Йўлдошев, Набижон Абдурасулов, ҳамда ёш бола Кирис ролини 8 синф ўқувчиси Музаффар Бахтиёровлар  ўйнадилар. Спектаклни техник жихатдан кинофильмга максимал даражада яқинлаштириб саҳнага қўйилиши мухлисларда катта таъсурот қолдирди. Спектакл премьерасига ўшлик театр муҳлислардан ташқари Ўзбекистон театр арбоблари ҳам ташриф буюрдилар.
 
Бўлим мақолалари
24.06.2026
23.06.2026
17.06.2026
13.06.2026 Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
24.05.2026
21.05.2026
20.05.2026
29.04.2026
27.04.2026
20.04.2026 ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.