07.03.2018 14:21 Бишкек 2597
Қирғизистон Республикаси Маданият, ахборот ва туризм вазирлиги, замонавий драматик асарларни яратиш учун ҳоҳловчиларни танловда иштирок этиши мумкинлигини эълон қилди
Қўлёзмалар 2018 йилнинг 10 мартидан 30 октябрнинг соат 12 гача қабул қилинади. Вазирлик томондан танлов Низоми тасдиқланди. Умумий мукофот жамғармаси 1 000 000 ( бир миллион ) сомни ташкил этди. Бу пуллар турли номинациялар бўйича ютган муаллифларга бўлиниб берилади. Танловдан мақсат- Қирғизистон аҳолисининг ҳозирги пайтдаги муаммоларини саҳнага олиб чиқиш ва замондошларимизнинг янги образларини яратиш орқали театрга қизиқишни ошириш.
Танловга турли жанрлар – комедия ва драма бўйича ёзилган пьесалар қабул қилинади. Пьеса ёзиш жараёнида катта ва кичик авлод аудиториясининг эҳтиёжлари ҳисобга олиниши шарт. Шунингдек қўғирчоқ театрлари учун ҳам пьесалар қабул қилинади. Конкурсга илгари театрларда қўйилган ва бошқа конкурсларда иштирок этган пьесалар қабул қилинмайди. Бироқ бир муаллиф бир вақтнинг ўзида бир неча пьесалари билан қатнашса бўлади.
Асарлар танловга давлат ва расмий тилларда топширилади. Танланиб олинган асарлар вазирликнинг ўз мулки ҳисобланиб, уларни республика театрларига 2018-2019 йиллар оралиғида инсценировка учун йўналтирилади. Қўлёзмалар қуйидаги манзилда қабул қилинади: Бишкек шаҳри, Пушкин кўчаси №78. Электрон манзил iskusstvo_art@mail.ru. Батафсил маълумотларни (0312)621194, 623497 телефонлар орқали олиш мумкин.
Бўлим мақолалари
| 24.06.2026 |
|
| 23.06.2026 |
|
| 17.06.2026 |
|
| 13.06.2026 |
Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
|
| 24.05.2026 |
|
| 21.05.2026 |
|
| 20.05.2026 |
|
| 29.04.2026 |
|
| 27.04.2026 |
|
| 20.04.2026 |
ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.
|