17.03.2018 16:45 Ўш 2600

Қирғизистонда хизмат кўрсатган артист Буюк Британияда

17 март куни Ўш Давлат академик ўзбек мусиқа-драма театри артистлари Ҳамидилло Матҳолиқов ва Илҳом Аҳмад ўз санъатларини намойиш қилиш учун Лондонга учиб кетдилар

Ўтган йили Ўш шаҳридаги Бобур театрининг ижодий жамоасининг “ Ричард III” cпектакли билан Буюк Британия пойтахтидаги гастролларидан кейин, икки мамлакат орасида маданият соҳасидаги борди - келдиларга кенг йўл очилди. Хусусан хуш овоз ҳонанда Илҳом Аҳмад учун бу ижодий сафар энди учинчисидир. Артистларимиз Лондонда “Орзу” театри уюштирган Наврўз айёмида ўзларининг мафтункор шарқона қўшиқлари билан қатнашадилар. Ғарб дунёси бизнинг мусиқий меросимизни қадрлаганлари сабаб ҳам бу сафарги ижодий турнега Ўшимизнинг нафақат талантли ҳофизи, балки моҳир машшоғи бўлган Қирғизистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби Ҳамидилло Матҳолиқовни ҳам лутфан таклиф этилди. Санаъткорларимизга яна ижодий парвозлар ҳам тилаб қоламиз “Ой бориб, омон келинглар”.
 
Бўлим мақолалари
21.05.2026
20.05.2026
29.04.2026
27.04.2026
20.04.2026 ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.
18.04.2026 Халқаро ҳамкорлик : Қадим ва навқирон Ўшда гуллар диёри Наманган нафаси
ЎШ. 18 апрел - Альянс-Пресс. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликнинг янги даври ҳар соҳада изчил амалий натижалар бермоқда
27.03.2026 Тошкентда Маъсудбек Ҳоловнинг «Alp Turon izidan» номли шахсий кўргазмаси очилиши бўлиб ўтди
2026 йил 27 март куни Тошкентдаги Фотосуратчилар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, иқтидорли рассом Маъсудбек Ҳоловнинг «Alp Turon izidan» номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
27.02.2026
24.02.2026
21.02.2026