27.03.2018 16:27 Бишкек 2273

Токтайим Уметалиева «Медиа Форум» биносини 7 апрел музейга айлантиришни таклиф этди

2010 йилнинг апрел воқеалари арафасида таниқли ҳуқуқҳимоячиси Токтайим Уметалиева( унинг ўзи шу воқеалардан шахсан иштирок этган) Қирғизистон раҳбариятига шундай баёнот билан мурожаат қилди

Шунингдек у Алмазбек Атамбаевга: ««Медиа Форум» биносини «7 апрел хотираси» биносига  айлантириб, унда музей очишни таклиф этаман. Сиздан форумнинг ҳудудидан қандайдир қисмини, балким унинг ҳамма қисмини «7 апрел ҳотираси» музейига ўтказиб беришингизни сўранаман», - деди.
Музей давлатники, ёки давлат билан ҳусусий секторга қарашли бўлиши мумкин. Ҳозирча ушбу воқеаларда халок бўлганларнинг кийимларини сақлаётганлар, ярадор бўлганлар ва ўша юришларда иштирок этганлар, ҳамда кузатувчилар қўлида газета ва бошқа архив материаллари, шунингдек ҳозирча йўқолмай турган юзлаб очилган жиноий ишлар томлари бор.
Бироқ ҳуқуқҳимоячи Бишкекдаги Шабдон Ботир кўчасини 7 апрел кўчаси деб ўзгартиришга ҳозирча ҳожат йўқ деб ҳисоблайди. Президент Сооронбай Жээнбековга эса «7 апрел ва июн воқеаларида ҳалок бўлганларнинг фарзандлари ва оила аъзоларини доимий қўллаш бўйича маҳсус дастурни қабул этишни» таклиф этди.
 
Бўлим мақолалари
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023
23.08.2023