09.04.2018 14:48 Ўш 2763

Бобур театри артистлари Ўзбекистоннинг Наманган вилоятига гастрол сафари билан

Бугун Бобур номли Ўш Давлат академик ўзбек мусиқа-драма театрининг ижодий жамоаси Ўзбекистоннинг Наманган вилоятига йўл олдилар


Бобур театрининг бу гастроли Алишер Навоий номидаги Наманган вилоят мусиқали драма театрининг жорий йилнинг феврал ойи бошларида Ўш вилоятига қилган ижодий сафарига жавоб тариқасида ўтмоқда. Икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни тиклаш мақсадади уюштирилаётган ушбу тадбир давомида наманганлик саҳна усталари “Азиз” деб номланган спектакль Ўш шаҳридаги З.М.Бобур номидаги академик ўзбек драма театрида қўйган эдилар. “Азиз” спектакли драматург Нурулло Аббосхон асари асосида режиссёр Шухрат Абдуллаев томонидан саҳналаштирилган. Мазкур спектаклда табиатан содда Азиз исмли йигитнинг тақдири орқали меҳр-оқибат, ота-оналарнинг васиятларига содиқ қолиш, ёрдамга муҳтож бўлган яқинлардан ёрдамини аямаслик ғоялари илгари сурилганди. Ушбу саҳна асари юксак маҳорат ила ўйналгани сабаб, ўшлик муҳлистлар спектакл якунида артистларни кўзларида ёш билан, тик туриб олқишлагандилар.
Ўш Давлат академик ўзбек мусиқа-драма театрининг ижодий жамоаси ўз навбатида Наманган вилоят театри саҳнасида  буюк қирғиз адиби Чингиз Айтматовнинг «Соҳил бўйлаб чопаётган олапар» номли спектаклини намойиш этади. Ушбу саҳна асари  Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигига бағишланган. Шу ўринда яна эътироф этиш жоизки жорий йилда Ўзбекистонда ҳам буюк қирғиз ёзувчисининг ушбу шонли юбилейи кенг нишонланиши эълон қилинган.
 Бобур театри ижодий жамоаси наманганлик саҳна муҳлислари эътиборига ҳавола қилажак «Соҳил бўйлаб чопаётган олапар» номли спектаклни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби, режиссер Тожиддин Исроилов саҳналаштирган. Унинг декорациялари муаллифи  театрнинг Бош рассоми Раҳимжон Ахмаджонов. Саҳнада бош ролни Қирғизистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби, артист Маҳмуджон Раҳматов ва иқтидорли артистлар Ойбек Йўлдошев, Набижон Абдурасулов, ҳамда ёш бола Кирис ролини 8 синф ўқувчиси Музаффар Бахтиёровлар  ўйнайдилар. 
 
Бўлим мақолалари
29.04.2026
27.04.2026
20.04.2026 ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.
18.04.2026 Халқаро ҳамкорлик : Қадим ва навқирон Ўшда гуллар диёри Наманган нафаси
ЎШ. 18 апрел - Альянс-Пресс. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликнинг янги даври ҳар соҳада изчил амалий натижалар бермоқда
27.03.2026 Тошкентда Маъсудбек Ҳоловнинг «Alp Turon izidan» номли шахсий кўргазмаси очилиши бўлиб ўтди
2026 йил 27 март куни Тошкентдаги Фотосуратчилар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, иқтидорли рассом Маъсудбек Ҳоловнинг «Alp Turon izidan» номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
27.02.2026
24.02.2026
21.02.2026
09.02.2026 Ўшда буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навои Ҳазратларининг 585 йиллиги нишонланди
ЎШ. 9 феврал – Альянс-Пресс. Буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навои Ҳазратларининг 585 йиллиги нишонланди.
21.01.2026