20.10.2015 08:38 5002

Ўш шахар мэри Аймамат Қадирбаев Ўш давлат юридика институтининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва талаба-ёшлар жамаоти билан учрашди

  

  

20 октябрда Ўш шахар мэри Аймамат Қадирбаев Ўш давлат юридика институтининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва талаба-ёшлар жамаоти билан учрашди. Учрашувни ЎшДЮИнинг ректори, профессор Эгамберди Токторов шахар мэрини ўз қўл остидаги жамоати билан таништирув билан очиб берди.

Ундан кейин охирги пайтларда Ўш шаҳрида амалга оширилган салмоқли иш ва чоралар хақидаги ҳужжатли фильм намойиш этилди. Фильмдан сўнг шахар мэри Ўш шаҳрини ижтимоий-маданий ривожлантириш бўйича доклад ясаб, қилинаётган ишлар хақида кенгина маълумот берди.

Ёшлар билан ишлаш ва спорт тармоғига алоҳида эътибор бераётгани таъкидлаган Аймамат Тентибаевич ўзининг жамғармасидан Туркияда ўтган жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган ЎшДЮИнинг талабаси Тўрахон Бағинбой ўғлига 50 минг сўм бўлиб беришини эълон қилди.


Бундан кейин учрашув савоб-жавоб нукнида давом этди. Ваҳоланки юзма-юз учрашувда ўзаро очиқ-ойдин фикр олишга қулай имконият туғилиб, олим ўқитувчилар ва талаба ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига шахар бошлиғидан ўзларини қаноатлантирадиган  даражада жавоблар олдилар.

Ўз навбатида истаклари билан ўртоқлашган ушбу илм даргоҳининг кафедра мудири Тўрабой Насиров, ёшлар комитети раиси Байғози Мамашов, Ўш ДЮИнинг илмий ишлар ва халқаро алоқалар бўйича проректори Байболот Абитовлар шахар мэрининг келажакдаги ишларига  мувофаққиятлар тилаб ўтишди.

Ўш давлат юридика институти билан фаҳрланишини очиқ билдирган мэр ЎшДЮИнинг ректори, профессор Эгемберди Токторов  Хитойда кўп мамлакатлар олимлари  қатнашган халқаро йиғилишда  илмий доклад ясагани учун Синин шаҳри ди  пломатия Академияси фаҳрли олим сифатида хизматлашишга таклиф этилганини таъкидлаб, мэриянинг дипломини гулдирос қарсаклар билан топширди.

Шу билан бирга Россиянинг табиий фанлар академиясининг аъзо-корреспондентлигига қабул қилинган ЎшДЮИнинг проректори, профессор Байболот Абитовни қутлаган А.Қадирбаев унга ҳам жамоат олдида диплом топширгани қуванарли ҳол.
 
Бўлим мақолалари
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023
23.08.2023