02.05.2018 19:54 Бишкек 2832

Ўлик 5чи канални Эрнис Киязов тирилтирадими?

ҚР Ҳукуматининг қарори билан таниқли журналист Эрнис Қиязов 5чи телеканалнинг раҳбари этиб тайинланди

Бу хақда “Альянс-Пресс” Агентлигига ҳукумат аппаратидаги манбалар маълум қилган. Эслатиб ўтамиз 5 канал меҳнат жамоаси бюджетдан молиялаштирилмагани сабаб, ўтган йил сўнгида ўзининг тўлиқ таркиби билан канални ташлаб чиққан эдилар. Шундан кейин у ўзининг маҳсулотини ишлаб чиқаришни тўхтатган. Каналнинг ҳодимларининг кўпчилик қисми янги ташкил этилган «Апрель» телеканалига ишга ўтгандилар. Яна эслатиб ўтмоқ жоизки, Э.Қиязов Атамбаев президентлиги даврида муҳолифатчи журналист бўлиб, у ОшТВ, НТС ва бошқалар фаолият кўрсатиб келган. У Бакиев президентлиги пайтида  “Ата Мекен” партияси лидери Омурбек Текебаев билан қизғин тортишув олиб борган. Энди Қиязов олдида  бюджет ва профессионал кадрлар тақчиллиги даврида, 5чи канални илгариги ёпиқ ҳиссадорлар жамияти шаклидан давлат муассасаси сифатида тиклаш каби зарворли вазифалар турибди.
 
Бўлим мақолалари
18.08.2026
24.06.2026
23.06.2026
17.06.2026
13.06.2026 Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
24.05.2026
21.05.2026
20.05.2026
29.04.2026
27.04.2026