13.05.2018 14:52 Чуй вилояти 3094
12 май куни Маданият вазири ўринбосари Айнура Султанбаева Тўқмоқ шаҳри яқинидаги Оқ бешим қишлоғига иш сафари билан ташриф буюрди

Бу қишлоқ анчайин таниқли бўлишига сабаб, унинг ёнгинасида, жаҳон миқёсидаги археология ёдгорлиги саналмиш қадимий Оқ бешим шаҳри жойлашгандир. Шахар 1894 йили В.В.Бартолд томонидан уюштирилган археологик қазиш ишлари жараёнида топилган. Академик Бартолд ушбу шахарни X-XII асрларда қад ростлаган Қорахонийлар давлати пойтахти Боласоғун бўлиши мумкин деб таҳмин қилган. Ўша пайтлардан бери бу жойда изчил қазиш ишлари давом этаётир. Бу жойда олимларнинг алоҳида диққат эътиборини тортган объектлар буддавийларнинг ибодатхоналарининг қолдиқларидир. А.Султанбаева археологлар ва қишлоқ ҳукумати вакиллари билан учрашувида, мамлакатимизнинг маданий меросини сақлаб қолиш катта аҳамиятга молик эканини таъкидлади. У археологларга вазирлик томонидан кўмак берилади деб, ваъда берди.
Бўлим мақолалари
| 24.06.2026 |
|
| 23.06.2026 |
|
| 17.06.2026 |
|
| 13.06.2026 |
Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
|
| 24.05.2026 |
|
| 21.05.2026 |
|
| 20.05.2026 |
|
| 29.04.2026 |
|
| 27.04.2026 |
|
| 20.04.2026 |
ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.
|