18.10.2015 08:47 5172

Қадимий Ўш шахримизнинг 3015 йиллик тўйига тайёргарлик ишлари айни авжида

      

Қадимий Ўш шахримизнинг 3015 йиллик тўйига тайёргарлик ишлари айни авжида. Бу катта маросимни асосий иш режаларига кўра сахналаштирилган кўринишларда   қадимий Ипак йўли саҳналаридан бошлаб, Қўқон хонлиги давридаги  Қурвонжон дадҳо  ва генерал Скобелев билан боғлиқ,  Совет даври  ва хозирги кунга қадар босиб  ўтилган йўл кўрсатилмокчи. Шунингдек қирғиз халқининг дастурхон таоми бўғирсок ярмаркаси бўлиб ўтади .

Бу байрамга халқимиз тўғридан- тўғри иштирок этади. Бугунги кунга қадар барча келадиган мехмонларга таклифномалар берилди. Ҳозирда  Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон,  Туркиядан мехмонлар кутилмокда. Шахар аҳолиси учун асосий совға сифатида -  Алишер Навоий кўчасидаги Қурвонжон додҳоҳ ва  Абдусамат Масалиева кўчаларини туташтириб турувчи эстакада кўприги  шахар мэрияси тамонидан эксплуатацияга топширилади. Бугун сўнги  асфалт ётқизилиб, энг сўнги ободонлаштириш ишлари- йўлакчаларга  брусчаткалар териб чикилди. Тунда ёруғлик бериб туриши учун диод лампалар ўрнатила бошлади.

Демак 29октябрь шахар куни катта дабдаба билан ўткизилади.
 
 
Бўлим мақолалари
24.06.2026
23.06.2026
17.06.2026
13.06.2026 Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
24.05.2026
21.05.2026
20.05.2026
29.04.2026
27.04.2026
20.04.2026 ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.