26.10.2015 19:57 4026

Шавкат Раҳмон, Алиқул Ўсмонов, Алихонтўра Соғуний каби улуғ ватандошларимизга бағишланган «Хотира кечаси» га қизғин тайёргарлик

Шу кунларда  Ўш шаҳрининг  «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» номли кутубхонада 28 октябрда бўлиб ўтадиган Шавкат Раҳмон, Алиқул Ўсмонов, Алихонтўра Соғуний каби улуғ ватандошларимизга бағишланган «Хотира кечаси» га қизғин тайёргарлик кетяпди. Адабий кечани уюштирувчилари «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» номли кутубхона ходимлари, «Жалолиддин Румий» жамғармасининг ёшлар бўлими бошлиғи Раҳимжон Алижонов, ҳомийлари «Актив дизайн» полиграфия корхонаси. 

Ахборот қўлловида «Альянс-Пресс» ахборот агентлиги, «Интимоқ» телевидениеси ва «Биз» газетаси. Уюштирувчилар номидан «Альянс-Пресс»га хабар берган ёш иқтидорли шоир Раҳимжон Алижоновнинг гапларига қараганда улуғ мутафаккирларимизга атаб мўжаз кутубхона зали деворларига мегабордлар тайёрланган. Машҳур адибларимизнинг  адабий нашрлари ва улар хақидаги китоблар кўргазмаси ташкил қилинган. «Хотира кечаси»да талаба ёшлар машҳур ватандошларимизнинг  ва уларга бағишланган шеърларини  ўқийдилар. Кечага барча адабиёт муҳиблари таклиф этилган.

 Эслатиб ўтамиз ушбу жорий 2015 йилда машҳур исломшунос олим, иқтидорли табиб, буюк давлат арбоби, истедодли саркарда – маршал Алихонтўра Соғунийнинг 130 йиллиги, улуғ қирғиз шоири Алиқул Ўсмоновнинг 100 йиллиги ва улуғ ўзбек шоири Шавкат Раҳмоннинг 65 йиллигидир.
 
Бўлим мақолалари
20.04.2024
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023