27.10.2015 23:22 3085

27 октябр куни Ўш шаҳрининг Алишер Навоий кўчасидаги янги эстакада кўприги синовдан ўтказилди

27 октябр куни Ўш шаҳрининг Алишер Навоий кўчасидаги янги эстакада кўприги синовдан ўтказилди. Шахар аҳолиси орасидаги баъзи бир кимсаларнинг,  янги солинган кўприк хақидаги шубҳалари ноўрин эканини тасдиқлаш учун, Ўш шахар мэри Айтмамат Кадирбаев уни синаш пайтида ўзи шахсан иштирок этишини айтган эди.

Мана белгиланган муддатда яъни соат 17да 500 тоннадан зиёд умумий оғирлигига  эга бўлган 20 юк машиналари колоннаси  кўприк устидан юриб, унинг ўртасига келиб тўхтади. Бу юкнинг хажми лойиҳада белгиланган нормадан уч ҳисса зиёд бўлиб, машиналар кўприк устида 1 соатдан ошиқ турдилар.

Бу вақт оралиғида Ўш шахар мэри А.Кадирбаев илгари ваъда қилганидек ўшликларнинг  кўп сонли вакилларининг гувоҳлигида эстакада кўпригининг остида турди. Шунинг билан кўприк эксплуатацияга лойиқ деб топилди.
 
Бўлим мақолалари
20.04.2024
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023