28.10.2015 23:25 4555

Президент Алмаз Атамбоев Россия гранти эвазига қурилган этакада кўприкни «Дўстлик кўприги» деб атади

   

Президент Алмаз Атамбоев Россия гранти эвазига қурилган этакада кўприкни «Дўстлик кўприги» деб атади. Бу хақда у бугун 28 октябрда  Ўш  шаҳридаги  Алишер Навоий кўчасида қурилган кўприкни тантанали очилиш маросимида айтди.

« Ўш шаҳрида эстакада кўпригини очилиши жуда аҳамиятли воқеадир. Инсонлар орасидаги ўзаро алоқа - ришталарни кўприкларга таққослаш мумкин. Кўпмиллатли Қирғизистон аҳолисининг бирдамлиги учун ҳар бир фуқаромиз  кўприк сингари бўлиб, атрофидаги одамларни бирлаштириши зарур. Бир-бирларини сийлаши, тушинишлари керак» - деди  А. Атамбоев.

Эслатиб ўтамиз, янги кўприкнинг узунлиги 265 метр, тўрт қатновли йўлга эга. Шу билан бирга унинг остки қаватида ҳам пиёдалар Оқбўйрасойнинг устидан икки томонлама  ўтаоладилар. Унинг қурилишига  учун Россиянинг Ўш шаҳри ва Ўш вилоятига ёрдам сифатида берилган грантидан 667 миллион сўм ажратилган.

Қурилиш 2014 йилнинг 16 ноябрида бошланиб, илгариги режага кўра 2016 йилнинг май ойида битиши керак эди. Бироқ, шаҳримиз аҳолисининг бахтига  шахар маъмуриятининг  ва қурувчиларнинг сай-харакатлари эвазига қурулиш 6 ой эрта битказилди.
 
Бўлим мақолалари
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023
23.08.2023