31.10.2015 16:26 4633

28 октябр куни Шавкат Раҳмон, Алиқул Ўсмонов, Алихонтўра Соғуний каби улуғ ватандошларимизга бағишланган «Хотира кечаси» га қизғин тайёргарлик

      
   

28 октябрда  Ўш шаҳрининг  «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» номли кутубхонасида  Шавкат Раҳмон, Алиқул Ўсмонов, Алихонтўра Соғуний каби улуғ ватандошларимизга бағишланган «Хотира кечаси» бўлиб ўтди.

Адабий кечани уюштирувчилари «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» номли кутубхона ходимлари, ёш шоир  Раҳимжон Алижонов, ҳомийлари «Актив дизайн» креатив реклама маркази.  Ахборот қўлловида «Альянс-Пресс» ахборот агентлиги, «Интимоқ» телевидениеси ва «Биз» газетаси.  

Машҳур адибларимизнинг  адабий нашрлари ва улар хақидаги китоблар кўргазмаси ташкил қилинган. «Хотира кечаси»да талаба ёшлар машҳур ватандошларимизнинг  ва уларга бағишланган шеърларини  ўқидилар.

Кечага меҳмон сифатида таклиф қилинган ЎшДУнинг  ўзбек тили ва адабиёт кафедраси ўқитувчилари Равшанбек Турсунов, Феруза Мамашева, халқаро  «Жалолиддин Румий» жамғармаси президенти Бегижон Ахмедов, шоирлар Абдулҳамид Эргашмаматов, Аъзам Раҳим, Даврон Хотамлар  машҳур ватандош адибларимиз хақида маърузалар ясадилар.


Кеча адабиёт ва тарих ихлосмандларида  яхши таъсуротлар қолдирди.

Эслатиб ўтамиз ушбу жорий 2015 йилда машҳур исломшунос олим, иқтидорли табиб, буюк давлат арбоби, истедодли саркарда – маршал Алихонтўра Соғунийнинг 130 йиллиги, улуғ қирғиз шоири Алиқул Ўсмоновнинг 100 йиллиги ва улуғ ўзбек шоири Шавкат Раҳмоннинг 65 йиллигидир.
 
Бўлим мақолалари
20.04.2024
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023