30.10.2015 16:31 4961

29 октябр куни Жанубий пойтахтда Ўш шаҳрининг 3015 йиллик тўйи нишонланди

       

29 октябр куни Жанубий пойтахтда Ўш шаҳрининг 3015 йиллик тўйи нишонланди. Унда шахар мэри айтмамат Кадирбаев , ҚР Жогорку Кенгаши депутатлари  Абдывахап Нурбаев ва  Жанар Акаев,  ҚР Президенти Аппарати бошлиғининг биринчи ўринбосари Улукбек Марипов ва ҚР Хукумат Аппарати бошлиғи  Нурханбек Момуналиев ва хорижий  меҳмонлар қатнашдилар. Ўшликларни биринчи бўлиб шахар мэри А. Кадирбаев табриклади.

Шундан сўнг ҚР Президенти Алмазбек Атамбаевнинг табрик телеграммаси ўқиб эшиттирилди. Президент Ўш шаҳри нафақат Қирғизистонда,  балки бутун Марказий Осиёда ҳам энг қадимий шахар ҳисобланиб, у Буюк Ипак Йўлининг асосий халқасидан бири бўлганлигини таъкидлайди. Шунингдек А.Атамбоев : «Қадимий Ўш шаҳрининг келажаги ҳам порлоқдир, лекин кўп нарсалар шахарликларнинг ўзига боғлиқ. Ҳар бир ўшлик унинг тоза, қулай ва ҳавфсиз бўлиши учун қўлидан келган ҳимматларини аямасликлари керак»-дейди А.Атамбаев. Хорижий меҳмонлар ичида саҳовотпешаликда устунлик қилган Ўш шаҳридаги Хитой консули мэрияга бир кичик автобус совға қилди.

Табриклардан кейин   Марказий майдонда меҳмонлар ва шахар аҳолиси назарига театрлашган тарихий воқеликлар намойиш этилди. Кейин шахарликлар учун Қирғиз драмма театри биноси олдида ташкил этилган «Олтин куз» озиқ-овқатлар ярмаркаси ўз ишини бошлади. Шу ернинг ўзида яна «Бўғирсоқ» фестивали ҳам ўтказилди. Унда ун маҳсулотларидан тайёрланган бўғирсоқлар, кулча-патир нонлар жуда кўпчиликка манзур бўлди. Байрам шахар стадионида эстрада юлдузларининг гала концерти  билан якунланди.
 
Бўлим мақолалари
24.05.2026
21.05.2026
20.05.2026
29.04.2026
27.04.2026
20.04.2026 ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.
18.04.2026 Халқаро ҳамкорлик : Қадим ва навқирон Ўшда гуллар диёри Наманган нафаси
ЎШ. 18 апрел - Альянс-Пресс. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликнинг янги даври ҳар соҳада изчил амалий натижалар бермоқда
27.03.2026 Тошкентда Маъсудбек Ҳоловнинг «Alp Turon izidan» номли шахсий кўргазмаси очилиши бўлиб ўтди
2026 йил 27 март куни Тошкентдаги Фотосуратчилар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, иқтидорли рассом Маъсудбек Ҳоловнинг «Alp Turon izidan» номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
27.02.2026
24.02.2026