03.11.2015 10:42 3053

Ҳамдардлик

«Мусибат бировники бўлмайди» деб шуни айтсалар керак

1-2 ноябр кунлари Бишкек шаҳрининг Манас проспектида жойлашган Россия Федерациясининг Қирғизистондаги элчихонаси биноси олдига пойтахтимиз аҳли Мисрда халокатга учраган учоқда халок бўлган 224 кишиларнинг хотирасига бағишлаб гулдасталар келтириб  қўйишмоқда. Авиахалокатда нобуд бўлган кишилар орасида 25 нафар норасида гўдаклар бўлгани учун ҳам одамлар бу ерга гуллар билан бирга болалар ўйинчоқларини қўйиб кетганлар.Байроғи матом туфайли туширилган РФ элчихонаси олдидан инсонлар лоқайд  ўтмаётганлиги аниқ.  Кимдир айиқча олиб келса, яна кимдир шам чироқ ёқиб кетади. Мана ўттизни оралаган жувон сумкачасидан болалар коптокчасини олиб гуллар олдига, панжара остидаги фундаментга қўяди. «Мусибат бировники бўлмайди» деб шуни айтсалар керак.
Эслатиб ўтамиз 30 октябр куни РФ нинг  "Когалымавиа" компаниясига тегишли бўлган  Airbus321 лайнери  9268 рейс бўйича Шарм эш-Шейх - Санкт-Петербург маршрути  билан учиб бораётиб сирли равишда қулаб тушган. Ушбу аянчли воқеа туфайли РФ сида уч кунлик матом эълон қилинган, барча кўнгил очар тадбирлар таъқиқланган.

          
Бўлим мақолалари
14.05.2024
08.05.2024
20.04.2024
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023