16.08.2015 19:52 3316

Хитойга газ ўтказамиз

2015 йилги Хукуматлараро Парламент ратификациясига биноан “Қирғизистон-Хитой” газқувурлари қурулиши бошланиши керак. Ушбу газ қувурларидан Турманистон гази экспорти транзит билан Хитой Халқ Республикасига етказилади. “Альянс-Пресс” ахборот агентлигига юқори манбаларимиздан аниқ бўлишича,  юртимиз ҳудудига газ қувурларининг кириш нуқтаси Ўш вилояти, Чоналай туманидаги Қорамиқда ва чиқиш нуқтаси  Олай туманининг Нура қишлоғи яқинидаги Эргаштом ўтказиш пунктида бўлади. Газқувурлари лойиҳага биноан  йилига  30 миллиард кубометр газ ўтказиш қувватига эга бўлади. Тахминларга кўра, зангори олов ёнилғиси шу тарзда  Хитой Халқ Республикасига 35 йил давомида ўтказилиб туради. Кейинчалик ушбу келишим яна узайтирилиши мумкин. Бунинг билан бизнинг республикамиз лойиҳага бир тийин қўшмай туриб, газ транзити учун 2 миллиард АҚШ доллари хажмида даромад олиши тайин. Қизиғи шундаки, ушбу шартнома ратификация қилинаётган бир пайтда Жогорку Кенгаш депутати Марат Султонов келишимга янги банд қўшиб, Хитой томони газ ўткиздириб бераётган Ўш вилоятига ҳам қўшимча қанчадир устама солиқ тўлаш мажбуриятини юклашни лозим кўрди. Лекин депутатлар кўпчилик овоз билан бу бандга қарши чиқдилар. Негаки давлатлараро хуқуқ нормаларига биноан икки давлат хукумат раҳбарлари имзолаган шартномалар Парламент томонидан  ўзгаришсиз қабул қилинади ёки бутунлай қабул қилинмайди.  Орқама санъа билан тушатиш Халқаро нормаларга зид ишдир. Парламентнинг  ушбу ратификацияга кўра 2016 йилга қадар газқувурлари қуриб битказилади.
Бўлим мақолалари
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023
23.08.2023