04.11.2015 21:18 2939

Қиш мавсумига тайёргарлик

3 ноябр куни Ўш шахар мэри Айтмамат Кадирбаев ЎшТЭЦнинг ишини текширгани борди

Ўш шахар мэрияси босма сўз хизмати хабар беради. 3 ноябр куни Ўш шахар мэри Айтмамат Кадирбаев  ЎшТЭЦнинг ишини текширгани борди. У ТЭЦнинг бош бошқарув пултнинг ва куч агрегатларининг фаолияти билан қизиқди. ТЭЦнинг директори Анорбек Аттокуровнинг маълумотига кўра корхона иссиқлик беришга тайёр . Мавсумга етарли ёнилғи яъни 16.44 минг тонна мазут сотиб олинган. Биринчи навбатда социал объектларга иссиқлик етказилди. 5 бригада аҳоли кварталларига бориб, кўп қаватли уйларни  бирма-бир иссиқлик тармоқларига уламоқдалар. Берилаётган иссиқлик ҳарорати нормага биноан 61 градус.
Шунингдек «Теплоснабжение» кичик корхонасида 60 ўтхона бўлиб, уларнинг барчаси қиш мавсумига иш бошлашга тайёр. Улардан 17 ўтхона электр энергиясида, 43 таси кўмир билан ишлайди. Барча квартал иссиқлик тармоқлари ишга шай. Ўтхоналарга  етарли миқдорда -3100 тонна кўмир ғамланган.
Бу борада Ўш шахар мэрия  яна уйларга олиб борувчи иссиқлик тармоқларининг созлигини текшириб чиқиш учун ишчи бригадаларни тузиш учун кўрсатма берди.
 
Бўлим мақолалари
20.04.2024
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023