10.11.2015 11:28 3867

Театр

А.Манноновнинг асари Заҳириддин Бобур номли театр саҳнасида яна қўйилади

    Шу кунларда Ўш шаҳрида Заҳириддин Бобур номли театрнинг  ижодий жамоаси ҳамюртимиз бўлмиш, драматург Абдуқаҳҳор Манноновнинг асарларидан бирини саҳнага олиб чиқишни режалаштирмоқда.  
 Абдуқаҳҳор Маннонов 1931 йил Ўш вилоятининг Аравон қишлоғида туғилган. Отаси деҳқон, онаси чевар бўлган эди. У мактабда ўқиб юрган кезларидаёқ ижодини шеър ёзишдан бошлаган. Унинг шеърлари маҳаллий ва марказий рўзнома ва ойномаларда чоп этила бошлаган. “Совет Ўзбекистони”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Муштум”, “Қирғизистон ҳақиқати”, “Ленин йўли”, “Ўш садоси” рўзномаларида эълон килинган. Унинг “Қирғизистон аялдари” журналида, Қирғизистон рўзномаларида қатор очерклари, фелъетонлари босилган. Қирғиз тилида “Давр билан ҳамнафас”, “С.М.Киров номли драма театри 60 ёшда” китоблари чоп этилган.
 Унинг меҳнат фаъолияти  ва сермаҳсул ижоди билан   сайтимизнинг мақолалар бўлимида кенгроқ  маълумот оласиз.
 
Бўлим мақолалари
18.08.2026
24.06.2026
23.06.2026
17.06.2026
13.06.2026 Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
24.05.2026
21.05.2026
20.05.2026
29.04.2026
27.04.2026