11.11.2015 00:44 2314

Давра суҳбати

Диний экстремизмга қарши

 

Ўш давлат юридика институтида олий ўқув юртлараро давра суҳбати уюштирилди. «Ислом динининг халқ турмушидаги бугунги ўрни» мавзуида олиб борилган тадбирда Ўш шаҳридаги олийгоҳларнинг талаба-ёшлари, теолог олимлар, қозиёт, ички ишлар органларининг ва миллий ҳавфсизлик хизмати вакиллари қатнашдилар.
Давра суҳбатини  табрик сўзи билан бошлаган ЎшМЮИнинг ректори, юридика фан номзоди, профессор Эгамберди Токторов ёшларни тўғри йўналишда тарбиялашда бугунги давра суҳбатининг ўзгача ўрни бор эканини таъкидлаб ўтди. Негаки охирги пайтларда  диний саводсизлиги натижасида  ёшлар аянчли аҳволга тушиб қолиши жамиятимизни ташвишга солмоқда. Айниқса диний экстремизм таъсирига тушиб қолган ёшларнинг тақдири бизларни қайғуга солади.

  
Мазкур тадбирда қатнашган қозиёт, ички ишлар ва миллий ҳавфсизлик хизмати вакиллари, теологлар Ислом динининг ҳозирги пайтдаги ўрни  ва айрим фуқароларнинг диний ақидапарастлар таъсирига тушиб қолаётганлиги борасида суҳбат қурдилар. Аталган тема бўйича маҳсус тайёрланган хужжатли филмлар намойиш қилинди. Шундан сўнг меҳмонлар талаба-ёшларнинг қизиқтирган саволларига жавоб беришди. Савол-жавоб қизғин тусда ўтди. Айниқса ёшлар орасида «жиҳод» деган чақирувга алданган ёшларнинг Суриядаги қонли тўқнашувларга аралашиб қолиши бўйича йиғилганлар орасида турли ва баъзан бир-бирига қарама-қарши фикрлар ўртага ташланди. Бу борада қозиёт вакиллари ва теолог олимлар бир томон бўлиб, бундай нохуш кўринишлар Ислом динини мукаммал билмаганликдан келиб чиқаётганини қайд этсалар, иккинчи тарафни тузган ЎшДЮИнинг проректори, тарих фани доктори Байболот Абитов ва ички ишлар органи ва миллий  хавфсизлик хизмати вакиллари юқоридаги фикрга қўшилмасликларини эътироф этдилар. Улар бугунги кунда масжидлар сони мактабларга қараганда кўп эканлигини хужжатлар билан исботлаб, экстремистлар орасида чуқур диний билимга эга бўлган кишилар борлигини айтдилар. Ваҳоланки шундайин билимли одамлар турли экстремист гуруҳларни ўз атрофига йиғаётганликлари аниқ эканлиги тасдиқлашмоқчи бўлдилар.
Қизғин мунозарага сабаб бўлган давра суҳбатида асосан диний экстремизмнинг олдини олиш бўйича турли фикрлар, тафсиялар айтилди. Тадбир якунида ЎшДЮИнинг ўқув ишлари бўйича биринчи проректори, юридика фанлар номзоди, доцент Мамасоли Арстанбеков ўзининг якунловчи сўзида жамиятимизга ҳавф туғдираётган диний экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига қарши биргаликда курашишга чорлади.
С. Буркашев
 
Бўлим мақолалари
11.04.2018 Эртага Бишкекнинг ҳукуматнинг Ала-Арча қароргоҳида «Таза коом» лойиҳаси Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлади
12 апрелда Ала-Арча қароргоҳида «Таза коом» лойиҳаси Кенгашининг навбатдаги йиғилиши Бош вазир Сапара Исаков раислигида ўтади
03.04.2018 «СПИД Фонд Восток-Запад» ташкилоти ҚРда милиционерлар тамонидан фоҳишаларнинг ҳуқуқлари паймол бўлиш ҳоллари кўпайганини қайд этмоқда
«СПИД Фонд Восток-Запад» халқаро ташкилоти Қирғизистондаги фоҳишаларнинг аҳволини ўрганиш бўйича ўтказган мониторинг натижаларини эълон қилди
27.03.2018 Токтайим Уметалиева «Медиа Форум» биносини 7 апрел музейга айлантиришни таклиф этди
2010 йилнинг апрел воқеалари арафасида таниқли ҳуқуқҳимоячиси Токтайим Уметалиева( унинг ўзи шу воқеалардан шахсан иштирок этган) Қирғизистон раҳбариятига шундай баёнот билан мурожаат қилди
15.03.2018 Қирғизистонда автотранспортни имтиёзли равишда қайта рўйхатдан ўтказиш бошланди
15 мартдан бошлаб, 3 ой давомида Қирғизистоннинг Давлат рўйхатга олиш хизмати шахсий автотранспортни имтиёзли равишда қайта рўйхатдан ўтказиш ишларини юргизади
14.03.2018
26.02.2018 Қирғизистон аҳолиси Гуржистонникидан бой, лекин Гондурас аҳолисидан қамбағал
(http://gotoroad.ru/best/indexlife) сайтида жаҳон давлатлари аҳолисининг яшаш тарзининг рейтингги чоп этилди
13.02.2018
09.02.2018 Бишкеклик сиёсатшунос «Таза Коом» бўйича видеоблогни олиб бормоқда
Бишкеклик ёш сиёсатшунос Денис Бердаков ҚР да «Таза Коом» лойиҳасига бағишланган видеоблогни олиб бормоқчи
06.02.2018 Ҳорижда вафот этган қирғизистонлик меҳнат муҳожирларининг майитини ватанга жунатиш учун 2 дона ҳужжат кифоя
Қирғизистон фуқаросининг жасадини олиб келиш учун ажратилган маблағ икки ҳисса оширилади. Яъни ҳозирги 20-30 минг сомдан, янги тўлов пули 50 минг сомга қадар кўтарилади
25.01.2018 Чимкент-Самара трассасида текширувчилар Қирғизистондан келаётган микроавтобусни тўхтатдилар
Бу сафар 17 қирғизистонликни Бишкекдан Москва олиб кетаётган «Мерседес-Бенц» микроавтобуснинг ҳайдовчисининг омади юришмади