12.11.2015 15:50 3218

«Ҳар бир уйга иссиқ»

Ўш шаҳрининг Кукумбий кўчасидаги 45 уй турғунлари хонадонларидаги иссиқлик учун мэрияга ташаккурнома юбордилар

Ўш шаҳрининг жамоатчилик бўйича алоқа хизмати маълум қилишича, ўтган йили ишга тушган «Ҳар бир уйга иссиқ» лойиҳасини амалга ошириш натижасида 20 йил аввал узиб қўйилган иссиқлик бериш тармоғи қайта ишга тушидан шахар турғунлари мамнундирлар. Мазкур лойиҳанинг  самарасидан баҳраманд бўлган Кукумбий кўчасидаги 45 уй турғунлари хонадонларидаги иссиқлик учун мэрияга ташаккурнома  юбордилар.
«Бизнинг уйимиз панел русумида бўлганидан, хонадонларимизни иситилиши жуда начор эди. Бунинг учун биз доимо электр иситкичлардан фойдаланар  эдик.  Натижада симларга куч келиб электр қурулмаларимиз куйиб кетарди ва хатто ёруғликдан ҳам қуруқ қолардик. Уйимизда чидаб бўлмас даражада совуқ хукумрон эди. Лекин бизнинг бахтимизга мэриянинг саъй-харакатлари эвазига икки йилдирки, уйимиз иситилмоқда.  Биз уйимизни иссиқлик тармоғига улаш бўйича саф-харажатларнинг 50%ни тўлаб берган Ўш шахар мэриясига, ҳамда бу ишларни амалга ошириш учун куну-тун жонбозлик кўрсатган «Теплоснабжение» корхонаси ва муниципал коммуналь  бошқармаси бригадалари ишчиларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.  Шунингдек биз  45 уй турғунлари   иссиқликни тежаш борасида қатор чораларни кўрдик. Иссиқ сув исроф бўлмаслиги учун подъездларда навбатлик ташкил қилдик. Агарким, бошқаларнинг меҳнатини қадрлай олсак, кўп нарсага қодир бўлаоламиз. Халққа хизмат қилишдек буюк иш йўқдир ». –дейилади ташаккурномада.
Эслатиб ўтамиз, Кукумбий кўчасидаги 45 уйда 48 квартира бор бўлиб, уларда 120дан зиёд одам истиқомат қилмоқда.
 
Бўлим мақолалари
20.04.2024
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023