29.06.2017 16:38 Ўш 3204

Бобур номли театр жамоасининг янги ижодий ютуқлари

Шу кунларда Бобур номли Ўш Давлат академик ўзбек мусиқа-драма театри ижодий гуруҳлари мамлакатимиз пойтахтида ўтган икки катта аҳамият касб этган театр анжуманларидан "Гран При" ва пул мукофотлари билан қайтдилар


11-15 июн кунлари Бишкекда ўтган Қирғиз халқ оқини Жалил Садиқовнинг 85 йиллигига бағишланган IX Республика театр фестивали якунларига кўра Бобур номли Ўш Давлат академик ўзбек мусиқа-драма театри жамоаси унинг энг олий “Гран При” мукофотига сазовор бўлди.
Театрнинг ижодий гуруҳи пойтахт томошобинларига эътиборига драматург Жалил Садиқовнинг қаламига мансуб бўлган “Бағрикенг Манас”саҳна асари намойиш этди ( режиссер Н. Мамажонов). Бу саҳна асари “Энг яхши спектакл” номинациясида ғолиб топилиб,ижодий гуруҳ 40 минг сом билан тақдирланди. Шунингдек, “Бағрикенг Манас” спектаклининг постоновкачи – режиссери Набижон Мамажонов ва Манас  роли ижрочиси Акбархон Арслонхоновлар марҳум драматург Жалил Садиқовнинг оиласи томонидан муносиб мукофотландилар.


Бишкекда 20-24 июн кунлари ўтказилган Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият арбоби, Чингиз Айтматов номли Халқаро мукофот совриндори Раҳимжон Ўтарбоевга бағишланган фестивал якунлари бўйича  Бобур номли Ўш Давлат академик ўзбек мусиқа-драма театри жамоаси 30 минг сомлик пул мукофотига сазовор бўлди.

Бу анжуман Қирғизистон театр арбоблари ташкилоти ва Қирғизистон Миллий академик театрининг ташаббуслари билан  республикамизда ўтган  Қозоғистон маданияти кунларига бағишланган эди. Театрнинг ижодий гуруҳи пойтахт томошобинларига эътиборига драматург Раҳимжон Ўтарбоевнинг «Кўзгу сири» спектаклини намойиш этди. Фестивал якунида шунингдек, Бобур номли театр артисти, ҚР хизмат кўрсатган маданият арбоби Маҳмуджон Раҳматов эътиборли жюри томонидан «Энг яхши эркак роли» номинациясида ғолиб деб топилиб, 20 минг сом пул мукофоти билан тақдирланди.
 
Бўлим мақолалари
30.04.2025 Комил Хоразмий таваллудининг 200 йиллигига бағишланган илмий-маърифий анжуман бўлиб ўтди
ТОШКЕНТ. 30 апрел – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Миллий университетида Журналистика ва ўзбек филологияси факультети томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда таниқли шоир, Ўзбек Миллий уйғониш даври адабиётининг йирик намояндаси Комил Хоразмий таваллудининг 200 йиллигига бағишланган илмий-маърифий анжуман бўлиб ўтди.
27.04.2025
26.04.2025
24.04.2025
19.04.2025
11.04.2025 Ўшда Ўзбекистоннинг “Ватандош” жамғармаси “Наврўз” байрамига аталган катта тадбир ўтказди
ЎШ.11 апрел – Альянс-Пресс. Қирғизистоннинг жанубий пойтахтида Ўзбекистоннинг “Ватандош” жамғармаси томонидан “Наврўз” байрамига аталган катта шодиёна ўтказилди
05.04.2025 Ўшлик рассом Хасанжон Саидовнинг Тошкентдаги кўргазмаси бошқа кунга қолдирилди
ТОШКЕНТ. 5 апрел – Альянс-Пресс. Ўшлик рассом Хасанжон Саидовнинг Тошкентдаги кўргазмаси бошқа кунга қолдирилди
25.03.2025
18.03.2025 4 апрел куни Тошкентда Ўшлик рассом Хасанжон Саидовнинг шахсий кўргазмаси очилади
ОШ. 18 Март Куни Alliance-Press. 4 апрел куни Тошкентнинг "карвонсарой" кўргазма залида таниқли Ўшлик рассом Хасанжон Саидовнинг шахсий кўргазмаси очилади
27.02.2025