29.09.2017 16:03 Маҳмуджон Қозоқбоев - сиёсий шарҳловчи Ўш 3997

Бошсиз чавандоз Ўн Адирда

Телба ким? У шундай одамки қиладиган ишларида ҳато йўқдек гўё, бироқ у қайси жойда, қандай ўзини тутишни билмайди. У таъзияга келиб, ҳазил-мутоиба қилиши, тўйларда эса йиғлаб юбориши мумкин. Албатта бундай одамни ақлли деб бўлмайди. Мундоқ ўйлаб қарасанг туппа тузик одам ҳам йиғлаши ва кулиши мумкин. Лекин барча ишнинг ўрни ва вақти бўлади.

Кеча биз барчамиз Ўшнинг Амир Темур мавзеида сиёсатчининг но жоиз жойда ва ноўрин вақтда гапирганлари бутун ижтимоий тармоқларга тарқаб кетганининг гувоҳи бўлдик. Агарким бирор бир киши таъзияга бориб, ҳурсанд бўлиб берса уни нарса борса уриб ҳайдашлари мумкин. Бироқ провокацияга сабаб бўладиган гапларни сўйлаган сиёсатчи учун бошқалар, умуман бегуноҳ инсонлар бекордан - бекорга нобуд бўлиши мумкин.
Кеча Омурбек Бабанов ҳали 2010 йилнинг июнь воқеаларини унитмаган Амир Темур аҳолиси (ўн адирликлар)га мурожаат қилаётиб, реал хаётимиздаги муаммоларимиз қолиб, қўрқинчли сўзларни айтиб юборди: тиз чўкиб яшагандан кўра, тик туриб ўлган яхши!
Милиция аҳолини тўнаётгани  ростми? Бу саволга кўпчилик «ҳа» деб жавоб бериши тайин. Масалан Ўзбекистон чегарасида таъмагирлик ҳоллари учрамоқда. Бундай нохуш кўринишларни  депутатларга, ИИВ, ДМҲК раҳбарияти ва бошқа юқори инстанцияларга мурожаат қилиб олдини олиш мумкин-ку?! Бунинг учун исён ва ўлимга чақириқларни нима кераги бор? Қизиқ, бундай гапларни айтаётган Омурбек Бабанов ўзи ўлимни бўйнига олганми? Менимча ундай эмас.
Оллоҳ гувоҳ, мен Қодиржон Ботировнинг тарафдори бўлмаганман. Ўша пайтларда у ўзининг телба-тескари гаплари билан халқимизни бирор-бир фалокатга гирифтор қилиши мумкинлигини матбуот орқали кенг оммага еткизишга харакат қилгандим. Омурбек Бабанов ҳам менга Қодиржон Ботировни эслатмоқда. У : «Бизнинг вақтимиз келди!» деб ҳайбаракаллачилар орасида туриб, ҳайқирган эди. Хўш, ҳозир у қайерда? Миш –мишларга қараганда Швецияда экан. Унга қулоқ тутганлар қайда? Қисман ернинг остида.
Ҳозир Бабанов ҳар бир сайловолди митингида от миниб гижинглайди.  Энди у менинг сўзларимни «нотўғри тушуниб олишибди» деб оқланмоқда. Сен ўзи кимсан – сиёсатчимисан, ёки бошсиз чавондозми? Бу гапларни айтишдан олдин, ўйланганмисан ўзи - мени халқ қандай тушунар экан деб? Унга ўзбекларнинг овози кераклиги аниқ. Лекин бунга кишиларни хаёт ва мамот масаласига тақаб қўйиш шунчалар зарурми?! Сайловда овоз олиш учун халқлар орасига нифоқ солиш мумкин эмас!
Бугун бутун Ўш ҳайратга тушди. Бабанов ваъда берди: «Ҳеч нарсадан қўрқманглар, мен сизларни қўллайман ва ҳимоя қиламан» деб. Қодиржон Ботиров ҳам кўп ваъда берган. Бироқ бугун унинг ваъдаларининг баҳоси ярим тийинчалик  қийматга эга эмас. Унинг шунингдек коммерсант издоши ҳам бизни сотиб кетиши ақлга тайин иш.
Мен Бабановнинг «Республика» партияси сайловларида шахсан иштирок этганман. 2011 йилги Ўш шахар кенгаши депутатлигига сайловларда бизнинг ўзбек электорати «Республика» партиясига 8 мандатга лойиқ овоз олиб берди. Сайловчилар қаторида хусусан Амир Темур аҳолиси (ўн адирлик) ҳам бор эди. Бироқ мандат бўлиштиришга келганда, бабановчилар бизникиларни «ўгайлаб» қўйдилар. 8 мандатдан атиги биттаси ўзбекка – Акрамжон Хакимовга тегди. Бироқ «Республика» шахар кенгашида ўз фракциясига эга бўлди. Вақти келиб Ўш шахар кенгаши раиси ҳам «Республика» партиясидан тайинланди. Хўш кейин нима бўлди? Мана ўзингиз гувоҳи бўлиб турибсизки, бу Бабанов деганлари Ўш шаҳрининг Ўн адир деган мавзеида тоза сув йўқлигини билмасмиш?
«Ҳой менга қара бола, ўша пайтда сенинг «Республика» партиянгнинг депутатлари Ўш шахар кенгашида тошбақа уриштириб юришганмиди» деб сўрайдиган киши йўқ деб ўйласа керакда. Нима учун унинг парламентдаги «Республика-Ата-Журт» партияси фракциясида уруғликка бўлсада, бир ўзбек ёки бир рус депутати йўқ? Яна бу сиёсатчи кўзларини лўқ қилиб интернационаллигини пеш қилади.
 «Мени сайлаб қўйсанглар, фарзандларингизни министр қилиб кўтараман» дейди, кечаги учрашувда Бабанов, Ўн адир аҳолисига уятмай-нетмай. Омурбек Бабанов Бош вазир бўлиб тайинланиши билан министр босқичи билан тенг бўлган лавозимдаги миллати ўзбек бўлган Баҳтиёржон Фаттоҳовни ишсиз қўймадими?! Хуллас калом, мен ҳамшахарларимга бу сиёсатчига ҳам  ишонвормасликни тавсия қиламан. 
 
Бўлим мақолалари
09.08.2021 Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови: Демократик ислоҳотларнинг мантиқий давоми
Шу кунларда Марказий Осиё ҳудудидаги етакчи давлатлардан бири, қардош Ўзбекистон мамлакатида катта сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари 2021 йил 24 октябр куни бўлиб ўтади. “Альянс - Пресс” ахборот агентлиги қардош Ўзбекистон Республикасида ривожланган демократик давлат, эркин ва мустақил, фаровон жамият қуришдек ғоят муҳим жараёнларнинг омили бўлган ушбу катта сиёсий тадбир хақида ўз ўқувчиларига кенг қамровли маълумот бериш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Зайниддин НИЗАМХОДЖАЕВнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари хақидаги мақоласини ҳавола этади.
30.03.2021 Сайлов бўйича шарҳ
“Элдик медия” сўровномасида нега “Улуттар биримдиги” рейтинги баланд?!
13.03.2020