25.01.2021 09:30 Бишкек 1555

Ўзбек адибининг “Дербиш” асари Қирғизистонда йилнинг энг яхши китоби деб топилди!

БИШКЕК. 25 январ – Альянс-Пресс. 21 январ куни Қирғизистон Ёзувчилар миллий уюшмаси ва Чингиз Айтматов номидаги Иссиқ-Кўл форуми халқаро ташкилоти биргаликда ўтказган таҳлил ва танлови асосида ёзувчи Бегижон Аҳмедовнинг қирғиз тилига Марқабай Ааматов томонидан таржима қилинган “Дербиш” (“Сайёҳ”) асари “2020 йилнинг энг яхши китоби” деб топилгани расмий эълон қилинди ва тантанали равишда тасдиқ дипломи муаллиф ва таржимонга топширилди.


 Бу қувончли хабар барча юртдошларимиз, ҳамда чет эллардаги ўзбекзабон ёзувчи ва шоирлар, томонидан хурсандчилик ва кўтаринки  рағбат билан қарши олинди. Зероки, бундай воқеа,  яъни ўзбек ижодкорининг асарини юксак даражада расман эътироф эътилиши Қирғизистон тарихида биринчи бор содир бўлди. 

Таъкидлаш жоизки, иқтидорли ёзувчи ва нуктадон тарихчи Бегижон Аҳмедовнинг асарлари охириги йилларда халқаро адабий майдонда ҳам анчайин эътирофга эришди. Унинг асарлари турли тилларга таржима қилиниб  Қирғизистондагина эмас, балки Ўзбекистон, Тожикистон, Туркия каби бошқа давлатларда ҳам севиб ўқилмоқда.



 Адибнинг ижодига ва илмий фаолиятига  Европа мамлакатлари ижодкорлари ҳам алоҳида эътибор қаратишмоқда:  “Сайёҳ” китобининг тақдимоти Евроиттифоқнинг  пойтахти Брюссел шаҳрида 2019 йили бўлиб ўтди. Илмий, маърифий, таҳлилий мақолалари эса  Буюк Британия, Туркия, Эрон, Ўзбекистон, Тожикистон  каби бир қатор давлатларнинг нуфузли журнал ва рўзномаларида эълон қилинган. 

 Тарихнавис, мутасаввиф  ва файласуф ёзувчининг жаҳоннинг саккиз тилига таржима қилинган “Сайёҳ”  асари қисқа давр ичида халқаро эътирофга эга бўлиб, нафақат Қирғизистон, балки  Озарбайжон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистон жумҳуриятларида атоқли академик, профессор олимлар, ёзувчилар уюшмалари раҳбарлари, халқ ёзувчи ва шоирлари, оммавий ахборот воситалари етакчилари томонидан кейинги йиллардаги адабиёт соҳасидаги эътиборли воқеа, янги жанр сифатида юқори баҳоланиб, ўттизга яқин тақриз ва мақолалар ёзилди. 



 Халқаро Бобур жамғармаси, Қурвонжон Датҳо жамғармаси ва Қирғизистон Ёзувчилар миллий уюшмасининг мукофотларининг совриндори Бегижон Аҳмедов ҳозирга қадар 12 китоб, илмий- методик қўлланмалар, 270 дан ортиқ мақолаларнинг, “Руҳий бангилик” ҳужжатли фильмининг, олти қўшиқ сўзларининг  муаллифи ва “Жалолиддин Румий” пьесасининг ҳаммуаллифи сифатида  халқимиз ва кенг қатламли китобхонлар ва мухлислар ҳурматига сазовор бўлди.               
 Таниқли  жамоат арбоби, тасаввуф илмининг тадқиқотчиси, маърифатпарвар инсон, ёзувчи ва Халқаро Бобур жамғармасининг  Қирғизистон бўйича бўлими раҳбари сифатида Бегижон Аҳмедов  Қирғизистонда ва Марказий Осиё минтақасида тинчлик, дўстлик, миллатаро тотувлик ва ва адабий - маданий алоқаларни ривожлантириш борасида кенг кўламли фаолият олиб бормоқда. Қирғиз Республикаси президентининг фармонларига биноан бу соҳадаги юксак хизматлари учун “Данк” (“Шуҳрат”) медали, Қирғиз Республикасининг  “Фаҳрий Ёрлиғи” ва Маданият, маълумот ва туризм вазирининг буйруғи билан  “Қирғизистон маданияти аълочиси” унвонлари билан тақдирланган.   
 
 Фото ва маълумотлар Facebooke ва бошқа интернет тармоқларидан олинди.


 
Бўлим мақолалари
30.04.2025 Комил Хоразмий таваллудининг 200 йиллигига бағишланган илмий-маърифий анжуман бўлиб ўтди
ТОШКЕНТ. 30 апрел – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Миллий университетида Журналистика ва ўзбек филологияси факультети томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда таниқли шоир, Ўзбек Миллий уйғониш даври адабиётининг йирик намояндаси Комил Хоразмий таваллудининг 200 йиллигига бағишланган илмий-маърифий анжуман бўлиб ўтди.
27.04.2025
26.04.2025
24.04.2025
19.04.2025
11.04.2025 Ўшда Ўзбекистоннинг “Ватандош” жамғармаси “Наврўз” байрамига аталган катта тадбир ўтказди
ЎШ.11 апрел – Альянс-Пресс. Қирғизистоннинг жанубий пойтахтида Ўзбекистоннинг “Ватандош” жамғармаси томонидан “Наврўз” байрамига аталган катта шодиёна ўтказилди
05.04.2025 Ўшлик рассом Хасанжон Саидовнинг Тошкентдаги кўргазмаси бошқа кунга қолдирилди
ТОШКЕНТ. 5 апрел – Альянс-Пресс. Ўшлик рассом Хасанжон Саидовнинг Тошкентдаги кўргазмаси бошқа кунга қолдирилди
25.03.2025
18.03.2025 4 апрел куни Тошкентда Ўшлик рассом Хасанжон Саидовнинг шахсий кўргазмаси очилади
ОШ. 18 Март Куни Alliance-Press. 4 апрел куни Тошкентнинг "карвонсарой" кўргазма залида таниқли Ўшлик рассом Хасанжон Саидовнинг шахсий кўргазмаси очилади
27.02.2025