09.01.2016 01:09 Ўш вилояти 5334

Юз очар

9 январ куни Ўш шаҳридаги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» замонавий китоб дуконида "ИККИ ЖАҲОН ҚУЁШИ (Расулуллоҳ ҳақларида гўзал мақтовлар)" номли китобнинг юз очар тадбири бўлиб ўтди

9 январ куни Ўш шаҳридаги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф»  замонавий китоб дуконида  "ИККИ ЖАҲОН ҚУЁШИ (Расулуллоҳ ҳақларида гўзал мақтовлар)" номли китобнинг юз очар тадбири бўлиб ўтди. Унда Ўш шаҳри ва атрофи масжидларининг имом – хатиблари Муродилжонқори , Абдураҳимқори ва 48 мактаб директори, шоир Аъзам Раҳим, «Актив Дизайн» ноширлик маркази директори Илҳомжон Ғоипов , ҳамда  олийгоҳ ва мадраса талабалари иштирок этдилар.
Пайғамбаримиз Муҳаммад САВ Мустафо Хазратларига бағишланган китобнинг «Юз очарида» талаба ёшлар унинг  мазмуни билан йиғилганларни бадиий йўналишда таништирдилар.
Эслатиб ўтамиз,"ИККИ ЖАҲОН ҚУЁШИ (Расулуллоҳ ҳақларида гўзал мақтовлар)"деб номланган китобни  тўплаб, нашрга тайёрлаган ёш , иқтидорли шоир  Раҳимжон Алижон  ўғлидир. Китобдаги  сўз бошиларни ўшлик  Шайх Шомуҳаммад Шоюнус   ва Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик устозлар ёзганлар.
 
Бўлим мақолалари
30.04.2025 Комил Хоразмий таваллудининг 200 йиллигига бағишланган илмий-маърифий анжуман бўлиб ўтди
ТОШКЕНТ. 30 апрел – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Миллий университетида Журналистика ва ўзбек филологияси факультети томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда таниқли шоир, Ўзбек Миллий уйғониш даври адабиётининг йирик намояндаси Комил Хоразмий таваллудининг 200 йиллигига бағишланган илмий-маърифий анжуман бўлиб ўтди.
27.04.2025
26.04.2025
24.04.2025
19.04.2025
11.04.2025 Ўшда Ўзбекистоннинг “Ватандош” жамғармаси “Наврўз” байрамига аталган катта тадбир ўтказди
ЎШ.11 апрел – Альянс-Пресс. Қирғизистоннинг жанубий пойтахтида Ўзбекистоннинг “Ватандош” жамғармаси томонидан “Наврўз” байрамига аталган катта шодиёна ўтказилди
05.04.2025 Ўшлик рассом Хасанжон Саидовнинг Тошкентдаги кўргазмаси бошқа кунга қолдирилди
ТОШКЕНТ. 5 апрел – Альянс-Пресс. Ўшлик рассом Хасанжон Саидовнинг Тошкентдаги кўргазмаси бошқа кунга қолдирилди
25.03.2025
18.03.2025 4 апрел куни Тошкентда Ўшлик рассом Хасанжон Саидовнинг шахсий кўргазмаси очилади
ОШ. 18 Март Куни Alliance-Press. 4 апрел куни Тошкентнинг "карвонсарой" кўргазма залида таниқли Ўшлик рассом Хасанжон Саидовнинг шахсий кўргазмаси очилади
27.02.2025