Янгиликлар
04.07.2016 Шартномани ратификациялаш борасидаги Қонун имзоланди
4 июл куни Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев «2015 йилнинг 26 июнида Бишкек шаҳрида имзоланган, Россия-Қирғизистон ривожланиш жамғармасининг Қирғизистон ҳудудида бўлиши шартлари хақидаги Қирғизистон Республикасининг Хукумати билан Россия-Қирғизистон ривожланиш жамғармаси ўртасидаги Келишимни ратификациялаш борасидаги» Қонунга имзо қўйди.
26.06.2016 Халқаро бангичиликка қарши кураш кунига
Ўш шаҳридаги «Олимбек Додҳоҳ» этнокомплексида 26 июн -Халқаро бангичиликка қарши ва банг моддаларини сотишга қарши кураш кунига қаратилган якуний тадбир бўлиб ўтди.
25.06.2016 Шартнома пуллари ҳам миллий валютада тўланади
24 июн куни ҚСДПнинг фракцияси йиғилишида Жогорку Кенгаш депутатлари Д. Бекешев ва Ж. Акаевларнинг ташаббуслари билан «Қирғизистон Республикасининг «Маориф хақидаги» қонунига ўзгартириш киритиш бўйича» қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
24.06.2016 Президент Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашди
Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев бугун , 24 июнда Тошкентдаги иш сафари жараёнида , Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти (ШҲТ) саммити майдончасида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашди.
23.06.2016 Мансабидан олиндилар
23 июн куни ҚР Президент и Алмазбек Атамбаевнинг қарорлари негизида транспорт ва коммуникациялар вазири , ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиорация вазири ишдан бушадилар.
22.06.2016 Тайинлов
Даниёр Сидиков Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси этиб тайинланди.
21.06.2016 Очиқ хат - мурожаатнома
Ҳурматли Элмира Қубоничбековна ишонамизки Сиз хақиқий байналминалчи, ақлли ва тадбиркор раҳбар сифатида бизнинг мурожаатномамизни Қирғиз Республикасининг 10 моддасида қайд этилганидай : " Қирғиз Республикаси Қирғизистон халқини ташкил этган барча этносларга ўз она тилини сақлашга, уни ўрганишга ва ривожлантиришга имконият беради " деган матнига эътибор қаратган ҳолга ўрганиб чиқасиз...
20.06.2016 Об-ҳаво хақида
Қирғизистон гидрометеорология агентлиги огоҳлантиради: Об -ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда.
18.06.2016 ҚСДПнинг янги депутати Музаффар Исаков
16 июн куни ҚР парламенти мажлисида социал-демократлар фракциясининг янги депутати Музаффар Исақов қасамёд қабул қилди.
17.06.2016 Халқаро «Ҳамдўстлик болалари» форуми
Эртага, 18 июн куни Иссиқкўл вилоятининг Чўлпонота шаҳрида Жогорку Кенгаш билан МДҲ парламентлариаро ассамблеяси томонидан уюштирилган халқаро «Ҳамдўстлик болалари» деб номланиб, охирги пайтлари ўтказилиши анънага айланиб бораётган маданий-маърифий форуми бўлиб ўтади.
16.06.2016 Петербург халқаро иқтисодий форумида
16-18 июн кунлари Қирғизистон Республикаси иқтисод вазири Арзибек Кожоев ХХ Петербург халқаро иқтисодий форумида иштирок этади. Бу хақидаги маълумот ҚР иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизмати олинди.
15.06.2016 Ўз ҳудудига киритилишни чеклади
Қирғизистон Республикаси Давлат чегара хизмати хабарига кўра Ўзбекистон ўз ҳудудига ташқаридан кирувга чеклов жорий этган.
14.06.2016 Фуқароларнинг ишончи - асосий мақсад
14 март куни Бишкекда Кашкар Джунушалиевнинг республикамиз оммавий ахборот воситалари вакиллари билан биринчи расмий учрашуви бўлиб ўтди.
13.06.2016 Давлат тўнтаришида гумонланаётган муҳолифат раҳбари ҳибсда
13 июн куни Қирғизистон Давлат миллий ҳавфсизлик қўмитаси «Қирғиз олтин» давлат концернининг собиқ президенти Дастан Саригуловни хокимиятни босиб олишга харакатланган муҳолифатчи «Халқ парламенти» раҳбарларининг ишларида янги ҳолатларни аниқлаши муносабати билан зиндонбанд этишди. Бу хақда душанба, 13 июн куни ҚР ДМҲҚ матбуот котибияти хабар тарқатди.
11.06.2016 Бош вазир Сооронбай Жээнбеков Россия Федерацияси Хукумат Раиси Дмитрий Медведевни Россия куни билан табриклади
Бош вазир Сооронбай Жээнбеков Россия Федерацияси Хукумат Раиси Дмитрий Медведевни давлат байрами - Россия куни билан табриклади.
09.06.2016 Чет эл сармоялари кўлами камайган
2016 йилнинг январ-мартида тўғридан тўғри чет эл сармояларини келиши 2015 йилнинг январ-мартига нисбатан 2.1 маротаба қисқариб, 150 млн. долларни тузган. Бу хақдаги маълумотни 8 июн куни ҚР Миллий статистика қўмитаси берган.
08.06.2016 Чўлпонотада 20 ёшли йигит кўлда чўкиб кетган
Фавқулотда ҳолатлар вазирлигининг хабарига кўра, 7 июн куни Иссиқкўл вилоятининг Чўлпонота курорт шаҳрида 20 ёшли йигит сувда чўкиб ўлган.
07.06.2016 Қирғизистонда МДҲ Хукумат бошлиқлари мажлиси
Бугун, 7 июнда Бишкек шаҳрида илгари хабар қилганимиздай Қирғизистон Республикаси раислигида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг аъзо мамлакатларининг Хукумат раҳбарлари кенгашининг нишонли мажлиси ўтади.
06.06.2016 Президент Алмазбек Атамбаев қирғизистонликларни улуғ Рамазон ойининг кириб келиши билан мубораклади
Қирғизистон Республикаси Президенти Президент Алмазбек Атамбаев қирғизистонликларни улуғ Рамазон ойининг бошланиши билан мубораклади.
04.06.2016 РФ Бош вазири расмий сафар билан
6 июн куни Россия Федерацияси Хукумат раиси Дмитрий Медведев Қирғизистонга расмий сафар билан келади. Бу хақида ҚР Хукумати матбуот котибияти хабар тарқатди.