Янгиликлар
01.06.2016 Президент болалар онкологияси марказида
Қирғизистон Республикасининг Президенти Алмазбек Атамбаев бугун, 1 июнда, Миллий онкология марказига бориб, болалар онкологияси ва гематологияси бўлими пациентлари билан танишди.
31.05.2016 Имтиёзли кредит берилди
ҚР Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилишича, Европа сармоя банки 25 йилда узиш шарти билан Қирғизистонга 20 миллион евро берган.
30.05.2016 Ички ишлар вазири бўшади
Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев, бугун, 30 май куни «М.Т. Турганбаев хақидаги» қарорига имзо қўйди. Бу хақда Президент матбуот котибияти хабар қилди.
28.05.2016 Бош вазир Қадамжойда
Хукумат матбуот котибияти хабарига кўра, 28 май куни Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбой Жээнбеков жорий йилнинг 27 май кунида юз берган Баткен вилояти Қадамжой районидаги сув тошқини оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар билан танишгани борди .
27.05.2016 Тарих ва маданият йили
Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбой Жээнбековнинг раислигида 26 май куни республикамизда Тарих ва маданият йилини ўтказиш бўйича ташкилий кўмитанинг мажлиси ўтди.
26.05.2016 3 кунлик дам олишга чиқди
Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев 3 иш кунига меҳнат таътилига чиқди.
25.05.2016 Марказсайловком хабар қилади
Бугун, 25 май куни Ўш, Жалолобод, Иссиқкўл, Чуй вилоятлари ва Ўш шаҳрида маҳаллий ўз-ўзини бошқарув ижроий органлари раҳбарларининг сайловлари бўлиб ўтди.
24.05.2016 Нота топширишди
Қирғизистон ташқи сиёсий маҳкамаси матбуот котибиятининг хабарига кўра, 24 май куни ҚР ташқи ишлар вазирлиги республикамиздаги Қозоғистон Республикаси элчихонасининг Маслахатчи элчиси Ербол Ахмедовни чақиртирган.
23.05.2016 Об-ҳаво хақида
Қирғизистон Республикаси Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги қошидаги гидрометрология агентлиги 23 майдан -27 майгача об-ҳаво бўйича таҳминий бюллетенини ҳавола қилди.
21.05.2016 Мажлис доирасидаги учрашувлар
ҚР хукумати матбуот котибияти хабар беришича Бош вазир Сооронбой Жээнбеков бошчилигидаги Қирғизистон Республикаси делегацияси АрманистонРеспубликасининг Ереван шаҳрида 20 майда ўтказилган Евроосиё хукуматлараро кенгашининг навбатдаги мажлисида қатнашди.
20.05.2016 Америка бурчагининг- «Китоб карвони»
20 май куни Ўш шаҳрида Қирғизистон Республикаси билан АҚШ ўртасидаги муомилаларга 25 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди
19.05.2016 Бош вазир сафари
Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбой Жээнбеков Ереван шаҳрига йўл олди. Бу борадаги ахборот ҚР хукумати матбуот котибиятидан олинди.
18.05.2016 Об-ҳаво хақида тахминлар
Қирғизистон Республикаси Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги қошидаги гидрометрология агентлиги 18 майдан -22 майгача об-ҳаво бўйича таҳминий бюллетенини ҳавола қилди.
17.05.2016 Ташриф билан
Бугун 17 май куни ҚР Жогорку Кенгаши раиси Чинибой Турсунбеков Ханнс Зайдел номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича лойиҳа раҳбари доктор Макс Георг Майерни қабул қилди. Бу хақда парламент матбуот котибияти хабар қилади.
16.05.2016 Янги тайинловлар
Бугун, 16 май куни Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев ўз қарори билан Алимбаев Абдикарим Карбековични ҚР Давлат чегара хизмати раиси этиб тайинлади. Тайинловлар хақида ушбу хабарни ҚР Президенти матбуот хизмати тарқатди.
13.05.2016 Об-ҳаво . Ёмғир –ёғса, ёғади…
Қирғизистон Республикаси Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги қошидаги гидрометрология агентлиги 14 майдан -18 майгача об-ҳаво бўйича таҳминий бюллетенини ҳавола қилди.
12.05.2016 Ўш шахар мэрлигига Айтмамат Қадирбоевди кўрсатишди
Бугун, 12 май куни Ўш шахар Кенгашининг ҚСДП фракциясининг депутатлари бир овоздан ҳозирги мэр Айтмамат Тентибаевич Кадирбоевни номзодини шахар бошлиғи лавозимига кўрсатдилар. Бу қарор ҚСДП фракциясининг бугунги йиғинда қабул олиниб, тасдиқланди.
12.05.2016 12 кг бангмоддалари тортиб олинди
12 май куни республика ИИВнинг маълумотига кўра, Ўш ва Толас вилоятларида ҳудудий оператив хизматчилар томонидан «Допинг» деб номланган рейд тадбир доирасида санкцияланган тинтув ишлари юргизилган.
11.05.2016 Бош вазир Тожикистонда
Қирғизистон Хукумати матбуот котибиятининг хабарига кўра бугун, 11 май куни ҚР Бош вазири Сооронбой Жээнбеков Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан учрашди. Учрашув Душанбе шаҳрининг Миллатлар Саройида бўлиб ўтган.
10.05.2016 Ташқи қарз 3 646 млн АҚШ долларини ташкил этди
2016 йилнинг 31 мартига қадар Қирғизистон Республикасининг ташқи давлат қарзи 3 646 млн АҚШ доллари ( 255.3 миллиард сом) ёки 2015 йилнинг ички ёлпи маҳсулотнинг 60.3% ташкил этди. Бу хақидаги маълумотларни ҚР хукумати матбуот котибияти берди.